Azimova Umirxon Odilovna

Rating

60

Publications

19

Citations

38

H-Index

3

Biography

Азимова Умирхон Одиловна 2009-2011 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети магстратурасида таҳсил олган. 2011-2014 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Ўзбек ва чет тиллари” кафедраси ўқитувчиси, 2014 -2022 йилларда шу кафедранинг катта ўқитувчиси, 2022 йилдан ҳозирги кунга қадар доцент в.б. лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У.О.Азимова иш фаолияти давомида 40 дан ортиқ илмий мақолалар, якка муаллифликда 1 та ўқув қўлланмаси, 1 та дарслик, ҳаммуаллифликда 1 та дарслик ва 10 дан ортиқ ўқув дастурлари яратди. У талабалар билан олиб борадиган амалий машғулотларни юқори савияда, бугунги кун талабларига мос равишда инновацион педагогик технологиялар ва замонавий методлардан кенг фойдаланган ҳолда олиб боради. У.О.Азимова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 7 сентябрда рўйхатдан ўтказилган №-3318 сонли “Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларнинг рўйхатини ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларини амалга ошириш мақсадида 2022 йил “TEACHING ENGLISH AS A FOREIGN LANGUAGE TEFL” сертификатини қўлга киритган. У.О.Азимова Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги 13.00.04. - Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича «Спортчиларга инглиз тилини ўргатиш услубларини такомиллаштириш» мавзуи бўйича илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда. У.О.Азимова 2021 йил ноябрдан 2022 йил март ойигача Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги ҳамда Британия Консуллиги томонидан ташкиллаштирилган Республика олий таълим муассасалари ўртасидаги “Advanced HE Change Academy” номли дастурда иштирок этди.

Work experience

Information about work experience is not available

Education

Information about education is not available