RAHIMOV KOMIL AKRAMOVICH

Rating

30

Publications

1

Citations

41

H-Index

1

Biography

Комил Акрамович Раҳимов 1973 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Рахматобод МФЙ нинг Пудори қишлоғида ишчи оиласида туғилган, миллати ўзбек. 1990 йили Ургут туманидаги 76-мактабни тугатгандан сўнг, 1992 йили Самарқанд давлат университетининг тарих факультетини кечки бўлимига ўқишга кириб, 1998 йили тугатган. 1998-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти аспирантурасида таҳсил олди. Аспирантурадан сўнг 2002-2003 йиллар давомида шу институтда лаборант вазифасида ишлади. 2003-2004 йилларда у дастлаб Хоразм Маъмун академиясида, 2005 йилдан буён эса ЎзР ФА Археология институтида кичик илмий ходимсифатида фаолият юритди. 2011 йил 9 сентябрда “Сополли маданияти ёдгорликларида олов билан боғлиқ қурилмалар ва ошхона идишлари типологияси” мавзусида тарих фанлар номзоди диссертациясини муваффақиятли химоя қилган. 2012-2013 йилларда катта илмий ходим вазифасида фаолият юритди. 2014-2016 йилларда ЎзР ФА Археология институтига катта илмий ходим-изланувчи институтига таҳсил олган. 2017-2019 йилларда ЎзР ФА Археология институтига катта илмий вазифасида, 2019-2022 йилларда эса ЎзР ФА Миллий археология марказида катта илмий вазифасида фаолият юритган. 2022 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузиридаги Маданий мерос агентлиги Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг “Илк металлар ва қадимги давр археологияси” бўлим мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Жамоада ишлаш жараёнида К.А. Раҳимов археология фанининг муҳим ва долзарб масалаларини мустақил еча оладиган лаёқатли татқиқотчи сифатида танилди. Унинг илмий қизиқиш кўлами жуда кенг: Қадимги Бақтриянинг бронза давридаги қурилиш анъаналари (ибодатхона, оддий турар жойлар, мудофаа), урбанизация жараёнларининг пойдо бўлиши, жамоаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида оловнинг ўрни боғлиқ йўналишларга тегишли муаммолар. К.А. Раҳимов республика ва халқаро илмий-амалий конференциялар иштирокчисидир. У битта монография, республикамиз ва ҳалқаро илмий тўплам ва журналларида 150 га яқин илмий ва 20 ошиқ илмий–оммабоп мақолалари чоп эттирган. Шулардан 16 та илмий мақоласи чет эл журналларида нашр этилган. Шу билан бирга тадқиқотчи республикамизда фаолият юритаётган ОАВ ларидаги телекўрсатувларда археологик маданий мерос ёдгорликларини ёритиб, археологик тадқиқотлардаги илмий янгиликларни кенг жамоатчиликга етказиш бўйича чиқишлар қилган. Ўз фаолияти давомида К.А. Раҳимов институтда ташкил қилинган бир неча археологик экспедицияларда иштирок этган. Хусусан, Германиянинг археология институти билан Жарқўтон ёдгорлигида, Италиянинг Болония университети археологлари билан Қофирқалъа ёдгорлида, ЯпониянингКиото шаҳридаги Илмий Марказ мутахассислари билан Добусия ёдгорлигида, Франциянинг Эколл Нормал Миллий илмий маркази археологлари билан Жарқўтон ёдгорлигида, Мюнхень университети мутахассислари билан Тиллабулоқда ва шу билан бирга, Кўҳна Ховос, Бурқуттепа, Чиллатепа ёдгорлиликларида олиб борилган археологик қазишмаларда иштиро этган. Бу давр давомида К.А.Раҳимов мустақил археологик қазишмаларни олиб борадиган ва археология фанининг муҳим масалаларини еча оладиган тадқиқотчи сифатида ўзини намоён этди. Германия (1999), Япония (2008), Франция (2011-12), Италия (2014), Хитой (2019) каби халқаро илмий марказларда тажриба орттирган ва илмий амалий анжуманларда ўз маърузаси билан қатнашган. У институтнинг режали ишларини бажаришда ва жамоат ишларида фаол қатнашиб келмоқда. 2010-2014 йилларда институтнинг “Ёш олимлар Кенгаши” раиси, 2015-2018 йилларда институтнинг “Дала ишлари қўмитаси” раиси сифатида ишлаган. К.А. Раҳимов ташаббускор, журъатли, тўғри сўз ташкилотчи. Илмий ходим оилали, 3 нафарта фарзанди бор.

Work experience

Information about work experience is not available

Education

Information about education is not available