Elyor Saitov

Rating

52

Publications

24

Citations

314

H-Index

9

Biography

Саитов Элёр Бахриддинович 1985 йилнинг 15 октябр ойида Кашқадарё вилояти Касби туманидаги Майманоқ қишлоғи Соҳибкор маҳалласида туғилган. Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Майманоқ қишлоғига қарашли 4-умумий ўрта таълим мактабни, 2002 йил 11-синфни томомлаб, 2004 йилда Қарши давлат университети «Физика-математика» факултетига «Иссиқлик энергетикаси» бакалаврят талабаси бўлган. 2009 йили бакалавриатурани битириб шу йили Тошкент давлат техника университети “Энергетика” факултетига «Саноат иссиқлик энергетикаси» мутахасислиги магистранти бўлган. 2011 йил магистратурани тамомлаб, Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факултети «Электроника ва микроелектроника» кафедрасига стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси бўлган. Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар мактабида қайта аттестациядан ўтказилиб катта илмий ходим изланувчилар мактабига ўтказилган. 2014 йилда Тошкент давлат техника университети “Электр энергетикаси” факультети “Иссиқлик энергетикаси” кафедраси ассистенти ва 2016 йилда шу факультетнинг “Муқобил энергия манбалари” кафедраси катта ўқитувчиси бўлган. 2018 йилда 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дессертация ишини химоя қилган ва 2019 йилда 05.05.06- Қайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари ихтисослиги бўйича бўйича доцент унвони олган. Бугунги кунгача 3 та монография, 180 донадан ортиқ мақола ва тезислар муаллифи. 5 дона Интеллектуал мулк агентлигидан патент ва 7 дона дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Халқаро илмий индекцияланувчи базаларда жумладан Scopus 9 ва Web of Science 1 хамда Google academy scholar 18 га тенг.

Work experience

Information about work experience is not available

Education

Information about education is not available