Xolmatov Azbiddin

Rating

11

Publications

1

Citations

7

H-Index

2

Biography

Samarqand arxeologiya instituti Ilmiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari Азбиддин Неъматиллаевич Холматов 1983 йили Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги Олмасувон қишлоғида зиёли оиласида туғилган, миллати ўзбек. 2000 йили Қўшработ туманидаги 36-мактабни тугатгандан сўнг, 2001 йили Самарқанд давлат университетининг тарих факультетига ўқишга кириб, 2005 йили уни имтиёзли диплом билан бакалавр ва 2007 йили Археология йўналиши бўйича магистратурани ҳам имтиёзли тугатганман. 2009-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси ФА Археология институти аспирантура бўлимида таҳсил олди ва 2019 йил “Нурота тоғ тизмаси қоятош расмлари техника-типологияси ва тарихий таҳлили” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. Жамоада ишлаш жараёнида А.Н. Холматов археология фанининг муҳим ва долзарб масалаларини мустақил еча оладиган лаёқатли татқиқотчи сифатида танилди. Унинг илмий қизиқиш кўлами жуда кенг: Марказий Осиё қадимги тош давридан бугунги кунгача бўлган даврларга оид қоятош расмлари ёдгорликлари, қадимги овчи ва чорвадор аҳоли маънавий ва диний ҳаёти билан боғлиқ тарихи ва ушбу йўналишларга тегишли муаммолар. 2011 йилда Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтказилган «ЮНЕСКО нинг бутун жаҳон маданий меросига кирувчи қоятош расмлари ёдгорликларини ҳужжатлаштириш ва унинг тартиб қоидалари» мавзусидаги семинар-трейнингда қатнашдим. 2016 йил 30 августдан – 30 сентябргача Япониянинг Нара шаҳрида ICCROM (International Center for the study of preservation and restoration of cultural property), UNESCO нинг Осиё-Тинч Океани ҳавзаси маданият маркази, Нара миллий тадқиқот институти (NNRICP) ҳамда Япония маданият масалалари бўйича агентлиги билан ҳамкорликда Нара шаҳридаги халқаро маданий меросни ҳимоя қилиш маркази (ACCU) томонидан ташкил этилган “Археологик ёдгорликлар, топилмалардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, таҳлили ҳамда тадқиқотлари” мавзусида халқаро ўқув машғулотларида қатнашдим. А.Н. Холматов республика ва халқаро илмий-амалий конференциялар иштирокчисидир. Илмий тўплам ва журналларда 20 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ва республика вақтли матбуотларида бир қанча мақолалар эълон қилган. Уларнинг айримлари хориж нашрларида эълон қилинган. Шу жумладан тадқиқотчи республикамизда фаолият юритаётган ОАВ ларидаги телекўрсатувларда археологик маданий мерос ёдгорликларини ёритиб, археологик тадқиқотлардаги илмий янгиликларни кенг жамоатчиликга етказиш бўйича чиқишлар қилган. Шу билан бирга мамлакатимизда ташкил қилинган бир неча археологик экспедициялар иштирокчиси хусусан Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Тошкент вилоятларида ҳудудларида олиб борилган археологик қазишма ишларида иштирок этганман.

Work experience

Y.G'ulomov nomidagi Samarqand arxeologiya institutining Ilmiy ishlar bo'yich direktor o'rinbosari at Y.G'ulomov nomidagi Samarqand arxeologiya instituti

From 2022-11-01 to 2030-01-01

Education

PhD of Arxeolog at Y.G'ulomov nomidagi Samarqand arxeologiya instituti

From 2024-01-03 to 2030-01-01