Атаджанов Х.С. 1972 йил Ҳўжайли туманида ишчи оиласида таваллуд топдим. 1979 йили Ҳўжайли туманидаги Ойбек номидаги (ҳозирги 62-сонли) умумий ўрта таълим мактабига ўқишга бориб 1989 йили аъло баҳолар билан тугатиб чиқдим. Мактаб даврида Хўжайлида очилган Қозон химия технологиялари университетитининг тайёрлов курсини механика физика бўлимида билим олдим. Мактабни тугатган йили Самарқанд давлат педагогика институтининг математика-информатика факультетининг математика-информатика ва ҳисоблаш техникаси мутахасисслигига ўқишга кирдим. 1992 йили Самарқанд давлат педагогика институти ва университети бирлаштирилиб ўқишимни Самарқанд давлат университетда давом этиб, 1994 йили Самарқанд давлат университетининг механика-математика факультети математика-информатика ва электрон ҳисоблаш техникаси ўқитувчиси мутахассислиги бўйича ўқишни яхши баҳолар билан битирдим.