Мен Оришев Жамшид Баҳодирович 1978 йил 9 апрел куни Жиззах вилояти Фориш тумани Сайёд махалласида зиёли оиласида туғилганман. 1985 йил Фориш туманидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 1–синфига қабул қилиниб, 1995 йилда ушбу мактабни аъло даражали Аттестат билан тугатдим ва ўрта маълумотга эга бўлдим. 1996-1997 йилларда Қарши шаҳрида муддатли ҳарбий хизматни ўтадим. 1998-2002 йилларда А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтининг Касб таълими факультети кундузги бўлимда таҳсил олиб, 2002 йилда “Касб таълими, техника ва маиший хизмат меҳнати” мутахассислиги бўйича бакалавр димломига эга бўлдим. 2004-2006 йилларда Самарқанд Давлат Университетида “Касб таълими” ихтисослиги бўйича магистратура босқичида таҳсил олиб, ўқишни муваффақиятли тамомладим. Меҳнат фаолиятимни 2001 йил 1 декабрдан, Жиззах давлат педагогика институтининг “Умумий техника фанлари” кафедрасида катта лаборант лавозимида ишлаш билан бошладим. 2002 йил сентябр ойида “Умумий техника фанлари” кафедрасида мухандис-ўқитувчи лавозимида ишлай бошладим. 2006 йил сентябр ойидан бошлаб, Умумий техника фанлари (хозирда Технологик таълим) кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқдаман. Кафедрадаги Метрология, стандартлаш ва сертификация, Меҳнат муҳофазаси, Техник механика, Материалшунослик ва КМ каби фанлардан дарс машғулотлари олиб бораман. Турли йиллар давомида факультетда жамоатчилик асосида Илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича декан ўринбосари (2006-2010 йй), Маънавий–маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари (2011-2014 йй), Факультет Мураббийлар кенгаши (2017 й.- 2021 й.), Факультет “Физика ва технологик теълим” электрон журнали масъул котиби (2020 й.-ҳ.в.) вазифаларида фаолият олиб келмоқдаман. Ҳозирда илмий ишларни натижаси сифатида 30 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилиб, Республика ва Халқаро миқёсидаги илмий анжуманларда иштирок этиб келмоқдаман. Ҳозирда Жиззах шахри Амир Темур махалласи Асаларичилар кўчаси 87-уйда ўз оилам билан яшайман.
From 2002-09-02 to Present
From 2004-09-02 to 2006-07-02
From 1998-09-02 to 2002-06-30