Маҳмудов Алишер Йўлдошевич 1973 йил 24 мартда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ишчи оиласида туғилган. 1980-1990 йилларда Косон туман 5-сонли (ҳозирги 75-сонли) умумий ўрта таълим мактабида, 1992-1997 йилларда Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети Немис тили таълим йўналишида таҳсил олган. 1997 йил университетни имтиёзли диплом билан тамомлаб, Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи-ассисент лавозимида иш фаолиятини бошлаган. 2013-2014 ўқув йилида Хорижий тиллар факультетида декан ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015 йил 10 февралдан буён Немис тили ва адабиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 2009 йил Осиё Тараққиёт банки гранти асосида Германиянинг Мюгелзее таълим марказида таълим секторини ривожлантириш дастури бўйича, 2010 йил “Истеъдод” жамғармаси гранти асосида Хитойнинг Шанхай университетида замонавий комьпютер технологиялари тараққиёти бўйича, 2019 йил Гёте институти гранти асосида Ҳумбольд университетида Немис тили ўқитилишининг замонавий методлари дастури асосида малака оширган. А.Й.Маҳмудов Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.31.05.2019.FII.72.03 рақамли Илмий кенгашида “Г.Э.Лессинг ижодида Шарқ ва Ғарб воқелигининг тавсифи (қиёс ва таржима)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини ёқлаган. Доцент. Диссертация мавзуси бўйича жами 50 дан ортиқ илмий иш чоп этилган, шулардан 2 та монография ва 2 та ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан, 30 та республика ва 6 та хорижий журналда чоп этилган. Педагогик стажи 26 йил. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси.
From 2015-02-10 to Present