Камолов Луқмон Сирожиддинович 1971 -йилнинг 3 августь санасида Қашқадарё вилоят Яккабоғ туманининг Тошқўрғон қишлоғида таваллуд топган. Кимё фанлари доктори (DSc). 1999 йил 13 майда «Алкалоиды и другие низкомолекулярные метаболиты токсического гриба Stachybotrys alternans» мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, кимё фанлари номзоди илмий даражасини олишга эришди.2022 йил Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон Миллий университетидаги бир марталик илмий Кенгаш йиғилишида “Stachybotrys, Trichoderma ва Polyporus қўзиқоринларининг иккиламчи метаболитлари синтези, тузилиши ва модификацияси” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Ўзбекистон миллий университетидаги бир марталик илмий кенгаш тавсиясига кўра 2022 йил 26 февралдаги 2–сонли баённома билан кимё фанлари доктори илмий даражаси берилган (04 № 006904).Унинг муаллифлигида 2 та монография (“Алкалоиди и другие низкомолекулярнқе метаболитқ токсического гриба Stachybotrus alternans”.¬¬– Карши, «Каршинский государсвенный университет», 2014.–142 bet., “Stachybotrys, Trichoderma ва Polyporus қўзиқоринларининг иккиламчи метаболитлари синтези, тузилиши ва модификацияси”.–Қарши, “Cambria нашриёти”, 2021.–204 бет.), 3 та услубий қўлланма (“Физикавий кимёдан лаборатория ишлари учун услубий қўлланма”.– «Насаф» нашриёти, Қарши-2007 йил, “Органик кимё фанидан лаборатория ишлари”.– «Насаф» нашриёти, Қарши-2007 йил., “Кимёвий технология”.– «Насаф» нашриёти, Қарши-2014 йил, 1та дарслик ва 5 та ўқув қўлланма “Табиий бирикмалар кимёси”.– «Насаф» нашриёти Қарши-2023 йил чоп этилган дарслик ва “Табиий бирикмалар кимёси лаборатория машғулотлари”.– «Насаф» нашриёти Қарши-2021 йил., “Биоорганик кимёдан лаборатория машғулотлари”.–I- қисм, «INTELLEKT» нашриёти, Қарши-2021 йил., “Биоорганик кимёдан лаборатория машғулотлари”.–II- қисм, «INTELLEKT» нашриёти, Қарши-2021 йил., “Физикавий кимё лаборатория машғулоти” I- қисм.– “Фан ва таълим” нашриёти, Қарши-2022 йил., “Физикавий кимё лаборатория машғулоти” II- қисм.– “Фан ва таълим” нашриёти, Қарши-2022 йил.) шунингдек, хорижий ҳамда республика миқёсидаги нашрларда 200 дан ортиқ илмий, илмий–услубий мақолалари нашр этилган. Л.С.Камолов бевосита Халқаро ва республика илмий–назарий конференцияларнинг фаол қатнашчиси, маърузачиси ва ташкилотчиси сифатида иштирок этиб, унинг раҳбарлиги ва маъсул муҳаррирлигида республика миқиёсида ўтказилган бир нечта илмий–амалий анжуманларнинг тўпламлари нашр этилган.