Bakirov Baxtiyar

Rating

142

Publications

38

Citations

1813

H-Index

28

Biography

Бакиров Бахтияр, 1957 йилда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туғилган, миллати ўзбек. 1978 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг ветеринария факультетини битирган. 1978-1982 йилларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Кўкбулоқ совхозида катта ветеринария врачи лавозимида ишлаган. 1982 йилдан Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ички юқумсиз касалликлар ва клиник диагностика” кафедраси ассистентити, 1991 йилдан шу кафедра (ҳозирги номи “Ҳайвонларнинг юқумсиз касалликлари, акушерлик ва гинекология”) доценти, 2011-2014 йилларда кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. 2015-2016 йилларда катта илмий ходим-изланувчи лавозимида фаолият кўрсатиб, 2016 йилда «Сигирларда оқсил-углевод-липид алмашинувининг бузилиши ва жигар дистрофияси» мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2018 йилдан “Ҳайвонларнинг юқумсиз касалликлари, акушерлик ва гинекология” кафедрасининг профессори лавозимида фаолият кўрсатмоқда. 1 нафар фан номзоди 2 нафар (PhD) фан доктори ва 11 та магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилган. Ҳозирги пайтда 4 та докторлик ва иккита магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилмоқдаман. 1 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 1 та маълумотнома, 2 та услубий қўлланма, 1 та монография, 3 та методик тавсиялар, 174 та, жумладан, 11 та чет эл ва хорижий давлатлар журналларида илмий мақолалар чоп этган. 7 та илмий ихтирога муаллифлик гувоҳномасини олган. 2017 йил Эстония давлатида ERASMUS+дастури «Дарс бериш сафари» (Staff Mobility For Teaching) лойиҳаси доирасида тажриба алмашиб ва дарс бериб келган. АКТ, янги ахборот ва педагогик технологияларни ўқув жараёнида қўллай олади. Соҳага доир ҳалқаро тажрибаларга эга. 2017 йилда “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” умумреспублика танловининг “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси бўйича республика босқичи ғолиби. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги 16.07.2013.Qx/V 25.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар аъзоси сифатида докторлик диссертацияларининг муҳокамаларида иштирок этиб келмоқда. 2018 йилдан “Ветеринария тиббиёти” журнали таҳрир ҳайъатининг аъзоси.

Work experience

professor of Ichki yuqumsiz kasalliklar at Samarkand State University of Veterinary Medicine, Livestock and Biotechnologies

From 2020-09-01 to 2030-08-01

Education

Information about education is not available