Sulaymanov Sunnatulla

Rating

12

Publications

4

Citations

0

H-Index

0

Biography

Сулайманов Сунатулла 1951 йилда туғулган, миллати ўзбек. У меҳнат фаолиятини 1967 йилда бошлаган.1967-1969 йиллари Тошкент вилояти Бўка тумани «Қишлоқ қурилиш бошқармаси» ишчиси,1969-1974 йиллари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти(ТИҚХМИИ) талабаси, 1974 йили мазкур институтни битирган, ихтисослиги «Қишлоқ хўжалигини механизациялаш», малакаси–«Инженер-механик». 1974-1988 йиллари «15– ССПТУ» да (Пискент шаҳри) ўқитувчи, «Управление строительства» «Ташоблмелиоводстрой» механизация колоннасида механик, ТИҚХМИИда кичик ва катта илмий ходим, ассистент, доцент,илмий тадқиқот сектори бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1988-1991йиллари–Санкт-Петербург давлат аграр университети докторанти (СПбДАУ) (Санкт-Петербург,Россия). 1992-1998 йиллари ТИҚХМИИда «Машина-трактор паркидан фойдаланиш» («МТПФ») кафедраси доценти, профессори, мудири, 1998-2000 йиллари–ички инспекция бошлиғи(проректор),2000-2002 йиллари «МТПФ» кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.2002-2008 йиллари Тошкент давлат авиация институти (ТДАИ) «Меҳнат муҳофазаси», «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» кафедраси профессори, мудири.2008-2017 йиллари Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ва Ўзбекистон жисмониий тарбия университети «Информатика ва ахборот технологиялари» кафедралари профессори. 2017 йил дан буён Тошкент темир йўл муҳандислари институти «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» кафедраси профессори лавозимида ишлайди. 2020 йилдан Тошкент давлат транспорт университети «Техносфера хавфсизлиги» кафедраси профессори лавозимида ишлайди

Work experience

Information about work experience is not available

Education

Information about education is not available