2015-2017 йиллар Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузурида ахборот коммуникация технологиялари ва илмий-инновацион марказини докторанти. Тадқиқот иш суст шаклланган жараёнлар холатида нокоррект масалаларни норавшан моделини қуриш алгоритм ва дастурини ишлаб чиқишдан иборат. Хам илмий ишида хам хаётида ўз онасидек ёнида турган илмий рахбари Мухамедиева Дилноз Тулкуновна. 2020 йилда доцент унвони олган. 2012-2018 йиллар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий –инновацион маркази катта илмий ходими 2018 -2021 йиллар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий- педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи. 03.09.2021 йилдан ҳозирги вақтгача Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали “Ахборот технологиялари” кафедраси профессори. ТАТУ Самарқанд 6 та конференция ўтказишда фаол иштирок этган. Филиалда Scopus базасида индексланган журналда мақола чиқариш бўйича Маслаҳат маркази тшкил қилган. Бунда мақолалар чоп этишга ёрдам аамалийй ёрдам бериб ккелмоқда. 2021-2022 йиллар “International Symposium on Automation, Information and Computing” ва “International Conference on Information Science and Communications Technologies ICISC” халқаро конференциялари учун берилган мақолаларга тақризчи бўлган. “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект”мутахассисликлари бўйича Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.l3/30.12.2021.T.142.01 рақамли илмий кенгаш аъзоси ва ушбу илмий кегаш қошидаги 05.01.03 - “Информатиканинг назарий асослари” ҳамда 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект”мутахассисликлари бўйича илмий семинар аъзоси. 2014 йил Хиндистоннинг ITEC/SCAAP дастурининг Proficiency in English & IT Skills курсида муваффақиятли қатнашиб малака ошириб келди ва сертфикат билан тақдирланди. 2019 йил 6 январ куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” танловининг вилоят босқичида фаол иштироки учун Самарқанд вилоят хокимлигининг сертификати билан тақдирланди. 2019 йил 17-19- октябр кунлари Олий таълимни такомиллаштириш бўйича Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида стратегик ҳамкорлик доирасида ташкил этилган “Олий таълимда инновацион ва тадбиркорликка йўналтирилган ўқув дастурларни жорий этиш” мавзусидаги ўқув семинарда иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланди. 2020 йил 27-28 февралда “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” III республика танловида АКТ соҳаси бўйича энг яхши инновацион лойиҳа номинацияси ғолиби бўлди ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг дипломи билан тақдирланди. Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси томонидан мамлакатимизда илм-фанга интилиш ва унинг жозибадорлик мухитини шакллантириш, ёш иқтидорли қизларнинг илмий изланишларини қўллаб-қцвватлаш, уларнинг илм-фанга қизиқишларини юксалтириш мақсадида ўтказиладиган “Илм юлдузлари” бешинчи Республика интеллектуал кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб биринчи ўринни эгаллади ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди. 2020 йил “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Примова Холида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. 157 тадан ошиқ илмий мақола ва тезислар, 2 та монография, 5 та услубий қўлланма, 41та ОАК рўйхатида мавжуд илмий журналларда ва 11 та илмий иши Scopus базасида индексланган ва 10 та бошқа хорижий нуфузли журналларда илмий мақола чоп этилган ва 14 та Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастур учун расмий рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинган.
From 2021-09-03 to Present
From 2015-01-03 to 2018-12-31
From 2009-01-03 to 2011-12-31
From 2005-09-03 to 2007-06-30
From 2001-09-03 to 2005-06-30