Мен Дилнавоз Рахимджанова 2020 йил имтиҳон асосида Ўзбекистон Миллий университетининг ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси 09.00.03-Фалсафа тарихи ихтисослиги таянч доктаранти сифатида қабул қилиндим. 2014-2018 йилларда ушбу университетни фалсафа йўналишини бакалавр босқичини имтиёзли якунлаганман. 2018 йилда эса имтиёз асосида 5А120501-Фалсафа тарихи магистратура босқичига қабул қилинганман. Мазкур босқични ҳам аъло баҳоларга тугатдим. Ҳозирги кунда ф.ф.н., профессор в.б. Р.Р.Каримов раҳбарлигида “Антик давр фалсафасида эркинлик феномени трансформацияси” мавзусида бакалавриат давридан бошлаб илмий изланишлар олиб бормоқдаман. Ҳозирда барча илмий изланишларим жами 66 та мақолаларда ўз аксини топган. Жумладан, 7 таси хорижий журнал, 7 таси юртимиз журналлари, 11 та халқаро анжуман материаллари, 41 мамлакатимиз анжуман материалларини ташкил этади. Шулар қаторида Scopus базасига кирувчи 2019 йил 21 октябрда International Journal of Advanced Science Technology ва 2021 йил 29 январда Psychology and education journal номли журналларда мақолам чоп этилган. Бундан ташқари 2017 йилда “А–1–132 рақамли “Фалсафа тарихини ўрганиш асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш механизмини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳаси доирасида тайёрланган “Фалсафа тарихи: Ғарб мамлакатлари Уйғониш ва Янги давр фалсафий тафаккури хусусиятлари” номли электрон ахборот-таълим ресурси, электрон дарслик (ҳаммуллифликда), “Файласуфлар эркинлик ҳақида” (рисола), “Ўйлар сизларга сўйлар” (шеърий тўплам), “Билим – ақл булоғи, ахлоқ – ҳаёт чироғи”, “Фалсафий фикрлар антологияси” (ҳаммуллифликда) номли рисолаларим нашр қилинди. 2015-2017 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази “А–1–132 рақамли “Фалсафа тарихини ўрганиш асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш механизмини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳаси ҳамда “А-1-85+(1-159) Таълимда менежмент ва маркетингнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини ишлаб чиқиш ва миллий маданиятни умуминсоний маданият билан уйғунлаштириш” мавзусидаги лойиҳасида иштирок этдим. 2017 йилда “А–1–132 рақамли “Фалсафа тарихини ўрганиш асосида ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш механизмини тадқиқ этиш” мавзусидаги лойиҳаси доирасида тайёрланган “Фалсафа тарихи: Ғарб мамлакатлари Уйғониш ва Янги давр фалсафий тафаккури хусусиятлари” номли электрон ахборот-таълим ресурси, мультимедик электрон дарслик (ҳаммуллифликда) учун № DGU 04196 муаллифлик гувоҳномасини олдим. Менга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 698 сонли буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси бакалаврлари учун таъсис этилган Навоий Давлат стипендияси 2017 йилги танлови ғолиби гувоҳномаси берилди. Мен “Зулфияхоним қизлари” танловининг Тошкент шаҳар босқичида “Таълим” йўналиши бўйича фаол иштирок этганлигим учун Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланганман. (2008, 2011 йиллар). 2015, 2016, 2017 йиллар Чехия Республикаси Прага шаҳрида ўтказилган халқаро анжуманларда “Замонавий фалсафий парадигмалар: халқаро анъаналар ва инновацион тадқиқотлар” (2015), “Дин-фан-жамият: муаммо ва ечимлар” (2016), “Замонавий фалсафий парадигмалар: халқаро анъаналар ва инновацион тадқиқотлар” (2017) номли анжуманларда илмий мақолалар билан фаол иштироким учун дипломлар билан тақдирланганман. 2015, 2016, 2017 йиллар Тошкент шаҳар М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг филиали, “Умумгуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси томонидан республика ва халқаро миқёсларда ўтказилган “Узлуксиз таълим тизимида фан, маърифат ва маданият: “Кексаларни эъзозлаш” йили Давлат дастурини амалда ижросини таъминлаш муаммо ва ечимлар” номли анжуманида энг яхши тезис (2015), энг яхши мақола (2016, 2017) сертификатлари ва энг яхши маъруза учун III (2016) ва II (2017) даражали диплом ҳамда фаол иштироким учун сертификатлар билан тақдирланганман. 2015 йил 6 майда Ўзбекистон Миллий университети, ижтимоий фанлар факультетида ўтказилган “Ҳеч кимдан кам бўлмаган, юксак заковатли ва интеллектуал салоҳиятли ёшлар – буюк келажагимизнинг мустаҳкам кафолати” мавзусидаги ёш олимларнинг илмий-амалий конференциясида фаол иштироким учун фахрий ёрлиқ билан тақдирландим. 2016 йил Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент темир йўл муҳандислиги институти ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорлигида ўтказилган “Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт” номли республика 5 илмий-амалий анжуманида фаол иштироким учун сертификат билан тақдирланганман. Жумладан, 2019 йилдан бошлаб то шу йилга қадар Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилиб келинаётган халқаро анжуман ва журналларда ўз мақолаларим билан иштирок этиб, сертификатларни қўлга киритиб келмоқдаман. Булардан, «VII Глобальная наука и инновации 2019: Центральная Азия» - халқаро илмий амалий журнал, «VIII Глобальная наука и инновации 2020: Центральная Азия» - халқаро илмий амалий журнал, «Глобальная наука и инновации 2020: Центральная Азия» - халқаро илмий амалий журнал, «XI Global science and innovations 2020: Centrial Asia»» - халқаро илмий амалий журнал, «Наука и образование в современном мире:вызовы ХХI века» - III халқаро илмий-амалий анжуман, «Наука и образование в современном мире:вызовы ХХI века» - V халқаро илмий-амалий анжуман, «IX Global science and innovations 2020: Central Asia» - халқаро илмий-амалий анжуман, халқаро илмий-амалий анжуман, «Наука и образование в современном мире:вызовы ХХI века» - халқаро илмий-амалий анжуман, “XII global science and innovations 2021: Central Asia” - халқаро илмий амалий журнал, “Наука и образование в современном мире: вызовы XXI века” - VIII халқаро илмий-амалий анжуман кабиларда фаол иштирок этганман. Таянч докторантурадаги илмий фаолиятимда диссертация ишимни якунладим. 15 та илмий мақолаларни чоп эттирдим. Шулардан, 2 та хорижий журналда (1 таси ОАК томонидан тавсия этилган илмий журналларга кирувчи Scopus рўйхатида), 7 таси республика журналларида (барчаси ОАК томонидан тавсия этилган илмий журналлар), 3 та халқаро ва 3 та республика анжуман материалларида нашрдан чиққан. Тадқиқот натижаларим амалиётда жорий этилганини тасдиқловчи 3 муассасадан (“Водий садоси” радиоси, МТРК, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази) далолатномаларни олдим. 2023 йилнинг октябр ойида фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлдим.
From 2022-11-01 to Present
From 2022-10-03 to Present
From 2021-10-18 to 2022-07-30
From 2021-01-01 to 2022-10-31
From 2018-09-06 to 2020-06-30
From 2014-09-03 to 2018-06-30