ХАКИМОВ ШЕРҚУЛ ШЕРҒОЗИЕВИЧ Профессор, техника фанлари доктори Хакимов Шерқул Шерғозиевич деҳқон оиласида 1965 йил 30 мартда Сурхондарё вилояти Узун тумани, Жон-чекка қишлоғида таваллуд топди. Хакимов Шерқул Шерғозиевич 1972-1982 йиллари Сурхондарё вилоят Узун туманидаги ўрта мактабда ўқиди. 1982 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институтининг “Пахтани дастлабки ишлаш” факультетига ўқишга кирди. У 1984-1986 йиллар қуролли кучлар сафида хизматни ўтаб таҳсилни давом этирди. 1989 йил ўқишни имтиёзли диплом билан тугатди ва Қизириқ пахта тозалаш заводига йўлланма билан ишга бориб таъмирловчи, лаборатория мудири лавозимларида ишлади. Бунда у заводдаги барча ишлаб-чиқариш ускунарини ўрганди, уларда тажрибалар ўтказиш усулларини ўзлаштирди, ишлаб чиқаришдаги камчиликларни кўрди ва илмий изланишлар билан шуғулланишга иштиёқ юзага келди. Натижада, 1990 йил декабрь ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти аспирантируси кундузги бўлимига ўқишга кирди. 1993 йил октябрь ойида «Валикли жин конструкциясини такомиллаштириш» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. 1994 йил феврал ойидан Узун пахта тозалаш заводида ишлаб-чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борди. 1995 июнь ойидан Термиз пахта тозалаш заводида бош мухандис, 1998 сентябрь ойидан шу завод директори лавозимида, 2001 йил август ойидан “Сурхонпахтасаноат” ХАБда биринчи муовин, 2002 йил июнь ойидан Шеробод пахта тозалаш заводида бошқарув раиси, 2004 йил июнь ойидан Тошкент шахар “Пахта тозалаш ИИЧБ”да илмий ходим, 2005 йил август ойидан “Сирдарёпахтасаноат” ХАБда биринчи муовин, 2007 август ойидан “Пахта тозалаш ИИЧБ”да илмий ходим, 2009 йил сентябрь ойидан Узун пахта тозалаш заводида бошқарув раиси, 2010 йил сентябрь ойидан “Сурхонпахтасаноат” ХАБда етакчи мутахассис, 2011 йил декабрь ойидан “Rim Koloss” МЧЖда етакчи менеджер, илмий ишлар бўйича директор лавозимларида ишлади. Хакимов Шерқул Шерғозиевич 2013 йил декабрь ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти докторантурасига қабул қилинди ва 2016 йил ноябрь ойида “Пахта хомашёсини ифлосликлардан тозалаш жараёни самарали технологиясини ва тозалагичлар ишчи қисмларининг рационал конструкциясини яратиш” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Шу йили институтнинг “Технологик машиналар ва жихозлар” кафедрасида кафедра мудири лавозимида фаолият юритди. 2017 йилдан, ҳозирги даврга қадар шу каферада профессор лавозимида ишлайди. Профессор Хакимов Шерқул Шерғозиевич раҳбарлигида Очилов М. М. 2020 йилда, 2021 йилда Исмойилов Ф.Б. техника фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Хакимов Шерқул Шерғозиевич томонидан хорижий ва маҳаллий журналларда 250 дан ортиқ илмий мақолалар нашр этилган.