Gulyamov Gafur

Rating

33

Publications

32

Citations

105

H-Index

6

Biography

Г.Гулямов 1971 йилда Тошкент давлат университетининг физика факультетини физик назариётчи ихтисослиги бўйича тугатган. У 1971 йилдан 1979 йилгача Ўз.Р.Ф.А физика -техника институтида аспирант ва илмий ходим лавозимларида ишлаган. Г.Гулямов 1979 йилдан 1983йилгача Ўз.Р.Ф.А ядро физикаси институтида мухандис конструктор лавозимида ишлаган. Г.Гулямов 1983 йилдан Тошкент политехника институтининг Наманган филиалида (1991 йилдан Наманган саноат-технология институти, 1998 йилдан Наманган муҳандислик-педагогика институти, 2017 йилдан Наманган муҳандислик-қурилиш институти) ассистент, доцент, катта илмий ходим, кафедра мудири, профессор лавозимида ишлаб келмокда. 1982 йилда номзодлик диссертациясини, 1999 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1990 йилда доцент ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарорига мувофиқ 2001 йилда профессор илмий унвонларини олган. 2019 йилда Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшганлиги ва жамоат ҳаётида фаол иштроки учун Наманган вилояти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган. 2021 йилда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Г.Гулямов яримўтказгичлар физикаси ихтисослик бўйича 6 та монография муаллифи ҳисобланади. 1999-2003 йилларда яримўтказгичлар физикаси бўйича илмий даражалар берувчи кенгаш аъзоси, 2003-2008 йилларда Ўз.Р.В.М олий аттестация комиссиясида физика фанлари бўйича эксперт кенгаш аъзоси, 2015-2023 йилларда физика фанлари бўйича илмий даража берувчи кенгаш аъзоси сифатида мамлакатимизда физик олимлар тайёрлаш ишига катта ҳисса қўшган. Яримўтказгичлар физикаси бўйича мамлакатимизда физик олимларнинг катта мактабини яратган. Кучли электромагнит майдон, ёруғлик, деформация ва ҳарорат таъсирида яримўтказгичларнинг физик хоссаларини ўзгартиришга бағишланган илмий ишларга раҳбарлик қилган. Кучли электромагнит майдондаги электрон ва ковакларнинг яримўтказгич диод ва транзисторларнинг характеристикаларини ўзгартиришини аниқлаган. Дунёда биринчи бўлиб, ёруғлик ва электромагнит майдон таъсирида яримўтказгичли диодларнинг тензосезгирлигини ошириш усуллари таклиф қилинган. Г.Гулямов ва у яратган физиклар мактабининг илмий ишлари дунё олимлари томонидан тан олинган ва ўзларининг илмий изланишларида кенг фойдаланилган. Бу ишлар яримўтказгичли асбобларнинг техник имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида республикамиз ва жаҳонда илм фан ва электрон саноатини ривожланишига ўзини салмоқли ҳиссани қўшиб келмоқда. Г.Гулямов 250 дан ортиқ илмий ишлар муаллифидир. У 2003-2023 йиллар давомида давлат илмий техник дастурлари асосида физикадан 5 та фундаментал илмий тадқиқот ишлари лойиҳасига раҳбарлик қилган. Г.Гулямов – тажрибали педагог. У дарсларни юқори савияда ва педагогик технологиянинг интерфаол стратегияларини қўллаб ҳамда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда олиб боради. Унинг шогирдлари ва талабалари турли илмий-ижодий танловларда ғолиб бўлган. Жумладан, физика –математика фанлари доктори М.Ғ.Дадамирзаев “Йилнинг энг яхши педагоги” номли кўрик танловининг “Устоз –шогирд ” наминацияси бўйича ғолиби бўлган. Г.Гулямовнинг илмий мактабидан сўнгги йилларда 5 нафар физика-математика фан доктори, 10 нафар физика-математика фанлари номзоди ва фалсафа доктори илмий даражали мутахасис олимлар тайёрланди. Ҳозирга кунда 1 нафар докторантга илмий маслаҳатчи ва 4 нафар таянч докторантга илмий раҳбарлик қилмоқда. Шу билан бир қаторда Г.Гулямов ва унинг шогирдлари физика –математика фанлари докторлари Н.Шарибаев ва У.Эркабоевлар физика йўналиши бўйича давлат илмий техник дастурлари асосида умумий суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 3 та фундаментал давлат илмий тадқиқот лойиҳасига раҳбарлик қилишмоқда. Г.Гулямов меҳнатсеварлиги, қатъиятлилиги, камтарлиги, берилган топшириқларга маъсулият билан ёндошиши, топшириқларни ўз муддатида бажариши каби хусусияти билан ажралиб туради. У тўғри сўз, хизмат вазифаси доирасида ҳамкасбларига нисбатан талабчан ва талабалар билан хушмуомала муносабатда бўлади. Жамоат ишларида фаол қатнашади. Институт профессор-ўқитувчилари орасида яхши обрў-эътиборга эгадир.

Work experience

Information about work experience is not available

Education

professor of fizik at Namangan engineering-construction institute

From 2007-01-02 to 2030-12-30