Мен Неъматов Аслиддин Раббимқулович 1988 йил 30-июнда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маданият МФЙ Тутли қишлоғида зиёли оиласида туғилганман. Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман, миллатим ўзбек, маълумотим олий, исмим, фамилям ва отамни исми ўзгартирилмаган, муқаддам мен ва яқин қариндошларим судланмаганман. Отам: Неъматов Раббимқул Неъматович 1946 йил 15-ноябрда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маданият МФЙ Тутли қишлоғида таваллуд топган. Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ХТБ га қарашли 75-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. Ҳозирда нафақада. Онам: Неъматова (Турдибекова) Бувроҳила Турдибековна 1951 йил 23-майда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маданият МФЙ Тутли қишлоғида туғилган. 1997 йилда вафот этган. 1995 йил Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ХТБ га қарашли 75-умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилинганман. Мактабни 9-синфини 2004 йил тамомлаб Самарқанд Архитектура ва қурилиш институти қошидаги Академик лицейининг аниқ фанлар йўналишига ўқишга қабул қилиниб, 2006 йил лицейни мувофаққиятли тамомлаганман. 2008 йил Самарқанд давлат университининг Механика-математика факультети Математика йўналишига ўқишга қабул қилиниб, 2012 йил имтиёзли дипломга тамомладим ва шу йили Самарқанд давлат университетининг Математик анализ мутахасислиги бўйича магистратура ўқишга қабул қилиндим. 2014 йил магистратурани тамомлаб Жиззах политехника институти Олий математика кафедраси ассистенти лавозимида фаолият олиб бормоқдаман.
From 2014-09-02 to Present
From 2012-09-02 to 2014-06-30
From 2012-09-02 to 2014-06-30