Хасан Умаров

Rating

5

Publications

0

Citations

60

H-Index

5

Biography

Умаров Хасан Кобилович 1985 йил 28 августда Қашқадарё вилояти Китоб туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2009 йили Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Кўприклар ва транспорт тоннеллари” мутахассислигини тамомлаган. У ўз педагогик фаолиятини 2009 йил Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Кўприклар ва тоннеллар” кафедрасида бошлаган. 2009-2012 ўқув йиллари мобайнида ушбу кафедрада ассистент, 2012-2015 й.й. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Россия Федерациясининг Петербург давлат темир йўл университети билан 2012 йил 15 октябрда имзоланган 117-308-12 – сонли шартномасига асосан 05.22.06 – “Темир йўл изи, темир йўлни қидирув ва лойихалаш” мутаҳасислиги бўйича аспирантурада кундузги бўлимида таҳсил олди, ҳамда 01.01.2015 йилдан 04.05.2017 йилгача ушбу университетда стажер-тадқиқотчи бўлиб фаолият олиб борди (бўйруқ №245/СЛК 09.11.2015 й). 2017 йилнинг 11 майидан Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Кўприклар ва тоннелар” кафедрасининг ассистенти, 2018 йилнинг 02 сентябридан 2020 йилнинг 31 августигача «Қурилиш» кафедраси декан ўринбосари лавозимида лавозимида фаолият олиб борди. 2019 йилнинг 06 июнида Россия Федерациясининг Петербург давлат темир йўл университетида “Принятие решений при обосновании усиления мощности железных дорог Узбекистана в условиях неопределенности исходной информации (Ноаниқ бошланғич маълумотлар шароитида Ўзбекистон темир йўллари қувватини кучайтиришни асослашда ечимлар қабул қилиш)” мавзуси бўйича техника фанлар номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди (диплом КАН №006008). 2020 йилнинг шифри Д 218.008.03 бўлган махсус кенгашнинг Илмий даража бериш тўғрисидаги 13.05.2020 йилдаги қарорига мувофиқ 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хўжалиги” мутахассислиги бўйича техника фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди. 2020 йилнинг 02 сентябридан Тошкент давлат транспорти университетининг “Темир йўл муҳандислиги” кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.

Work experience

Information about work experience is not available

Education

Information about education is not available