Шералиева Шахноза Иркиновна 1971 йил 21 август куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1988 йил Тошкент шаҳридаги 51-ўрта махсус мактабни тугатиб, 1990-1995 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг хорижий филология факультетининг кундузги бўлимида ўқиб, “Филолог, француз тили ва адабиёти ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича диплом олди. 1997 йилдан Тошкент автомобиль йўллари институтининг “Тиллар маркази”да аввал лаборант, катта лаборант, кабинет мудири лавозимларида ишлади. 2002 йилдан Тошкент автомобиль йўллари институти “Чет тиллар” кафедрасида француз тили ўқитувчиси, 2005 йилдан шу институтнинг “Тиллар 1” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида фаолият юритди. 2015 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Инновацион тил ўқитиш илмий-амалий марказида ўқитувчиларни малакасини ошириш ва инглиз тилига қайта тайёрлаш 576 соатга мўлжалланган ўқув курсларида ўқиб, диплом олди ва шу йилдан Тошкент автомобиль йўллари институтининг “Тиллар” кафедрасида француз ва инглиз тиллари катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келди. 2020 йил сентябрь ойидан Тошкент давлат транспорт университети “Хорижий тиллар 1” кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Оилали, турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди бор. Бугунги кунда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 2-тор Занжирсарой кўчаси 1-уйда истиқомат қилади.