Шерқузиев Дониёр Шермаматович Техника фанлари доктори, профессор Шерқўзиев Дониёр Шермаматович 1981 йил 20 июнда Наманган вилояти Чуст тумани Олмос қишлоғида туғилган. 1988-1996 йилларда Собир Раҳимов номидаги 4- тўлиқсиз ўрта мактаб (ҳозирги 56-мактаб) да ўқиган. 1996-1998 йиллар Чуст туманидаги 52-сонли гимназияни аъло баҳоларга тамомлаган. 1998-2004 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтида ўқиган. 2004-2006 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтини “Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси” кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. 2006-2007 йилларда ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг фосфорли ўғитлар лабораториясида стажёр-тадқиқотчиси лавозимида ишлаган. 2008-2010 йиллар ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг аспирантурасида таҳсил олди. 2011-2012 йиллар ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг фосфорли ўғитлар лабораториясида кичик илмий ходими лавозимида ишлаган. Илмий изланиш натижаларига кўра, 2011 йил номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб техника фанлари номзоди илмий даражасини олган. 2017 йил «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» бўйича доцент илмий унвонини олди. 2012 йил январ ойидан Наманган муҳандислик-технология институти Кимё-технология кафедраси ассистенти, шу йил сентябр ойидан кафедра доценти лавозимларида ишлади. 2013-2018 йилларда Кимёвий технология кафедраси мудири лавозимида ишлади. 2019-2022 йиллар “Қўшма таълим” факультети декани лавозимида ишлаган. Д.Шерқузиев илмий фаолияти давомида 110 дан ортиқ илмий ишлар нашр эттирган. Шулардан, 80 га яқини диссертация ҳимоясидан кейин чоп этилган.1 та ўқув қўлланма, 7 та монография чоп эттирган. 20 та услубий-кўрсатмалар чоп эттирган. 4 та DGU патент ва 1 та IAP патент муаллифи. Д.Шерқузиев 2021 йил институт тарихида илк маротаба “Энг яхши педагог” танловининг “Энг яхши педагог-тадқиқотчи” номинацияси бўйича республика босқичи ғолиби бўлган ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий дипломи билан тақдирланган. Д.Шерқузиев 2021 йил «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонини олган. 2022 йил докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва техника фанлари доктори илмий даражасини олган. Д.Ш.Шерқузиев илмий-педагогик фаолияти давомида давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилиб келинаётган бир қатор амалий ва инновацион лойиҳаларга раҳбарлик қилиб келмоқда. Хусусан, бажарилган лойиҳа натижалари бўйича институтда илмий лаборатория ҳамда қишлоқ ҳўжалиги учун нам сақловчи препарат ишлаб чиқарувчи цех ташкил қилди. У ўз соҳаси бўйича ҳар йили хорижий давлатларнинг нуфузли университетларида стажировкасини ўтаб келмоқда. Бир қатор иқтидорли талабаларнинг илмий изланишларига ва битирувчиларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари ҳамда таянч докторантларга раҳбарлик қилиб келмоқда. Д.Ш. Шерқузиев Кимёвий технология кафедраси профессори сифатида ўз вазифаларига сидқидилдан ёндошиб кафедрада ўқув жараёни сифати ҳамда самарадорлигини оширишга асосий эътиборини қаратади. Талабаларга билим беришда педагогик ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиб дарс машғулотларини юқори савияда ўтказади. У ўз устида доимо изланади, малакасини, сиёсий, иқтисодий ва илмий-назарий дунёқарашини ошириш устида қатъият ва масъулият билан ишлайди, ташаббускор, тўғри сўз ва фидоий инсон сифатида институт жамоаси ўртасида обрў – эътибор қозониб келмоқда.
From 2011-09-03 to Present
1998-2002 йй. - Наманган мухандислик-педагогика институти талабаси 2002-2004 йй. - Наманган мухандислик-педагогика институти магистранти 2004-2006 йй. - Наманган мухандислик-педагогика институти ассистенти 2006-2008 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти стажёр-тадқиқотчиси 2008-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти аспиранти 2011 -2012 йй.- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти кичик илмий ходими 2012 - 2013 йй. - Наманган муҳандислик-технология институтининг “Кимё – технология” кафедраси доценти 2013 – 2018 йй. - Наманган муҳандислик-технология институтининг “Кимёвий технология” кафедраси мудири 2019 – 2022 йй.- Наманган муҳандислик-технология институтининг “Қўшма таълим” факультети декани 2022 й. – ҳ.в. - Наманган муҳандислик-технология институтининг “Кимёвий технология” кафедраси профессори
From 2008-01-02 to 2020-09-30
Д.Шерқузиев 2021 йил «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонини олган. 2022 йил докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва техника фанлари доктори илмий даражасини олган.