MUXTAROV UTKIRJON MUTALIBJANOVICH

Boshlig‘i of Talim sifatini nazorat qilish bo‘limi at Andijon davlat pedagogika instituti, PhD of Filosof at Andijon davlat pedagogika instituti

Rating

2

Publications

0

Citations

19

H-Index

2

Biography

Мухтаров Уткиржон Муталибжанович 1984 йил 22 августда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Партиясиз. Мухтаров Уткиржон Муталибжанович 2008 йилда Андижон давлат университети “Миллий истиқлол ғояси: ҳуқуқ ва маънавият асослари” таълими йўналиши бўйича бакалавр босқичини, 2010 йилда “Миллий ғоянинг фалсафий масалалари” мутахассислиги бўйича магистратура босқичини тамомлаган. У 2008-2009 йилларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2008-2010 йилларида Андижон давлат университети магистранти, 2010-2015 йилларда Андижон давлат университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси ассистенти, 2015-2019 йилларда кафедра катта ўқитувчиси лавозимида фаолият олиб борган. Мухтаров У.М. 2019-2021 йилларда Андижон давлат университети Фалсафа кафедрасида таянч докторант сифатида фаолият юритган. 2021 йилда фалсафа фанлари доктори, профессор Азамат Мухтаров илмий раҳбарлигида “Ўзбекистонда фалсафий таълимни ривожлантиришнинг илмий-концептуал хусусиятлари” мавзусида 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2022 йилда доцент илмий унвонига эга бўлган. Мухтаров У.М. 2021 йилда Андижон давлат университетининг Педагогика институти кенгаш котиби лавозимида фаолият олиб борган. 2021 йилдан 20230 йилгача Андижон давлат педагогика институти Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2023 йил 13 октябрдан Андижон давлат педагогика институти ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда. Мeҳнат фаолияти давомида 20 дан зиёд илмий-услубий ишлар, жумладан 1 та Scopus ҳамда халқаро Impact Factor журналларда илмий мақолалар чоп этган. Унинг муаллифлигида 2 та ўқув услубий қўлланма, 1 та монография, 1 та илмий амалий қўлланмалар чиқарган. Ҳозирда h-индeкси 2 га тeнг бўлиб, ишларига қилинган ҳаволалар сони 19 тага етган. Унинг раҳбарлигида кўплаб талабалар битирув малакавий ишлари ва курс ишларини ҳимоя қилишган. Ушбу ўқув йилида У.М.Мухтаровнинг илмий раҳбарлигида 3 нафар магистрлар диссeртацияларини мувафаққиятли ҳимоя қилдилар. 1 нафар шогирди Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлди. Шогирдларининг ишлари танланган мавзунинг долзарблиги, илмий янгилиги, масалага оригинал ёндашуви, назарий жиҳатдан пухталиги билан ажралиб туради. Мухтаров У.М ҳозирда Андижон давлат педагогика институти ҳузуридаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.0/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий семинар котиби ҳисобланади

Work experience

Boshlig‘i of Talim sifatini nazorat qilish bo‘limi at Andijon davlat pedagogika instituti

From 2021-11-01 to Present

Education

PhD of Filosof at Andijon davlat pedagogika instituti

From 2021-08-25 to Present