Muyassar Mahmudova Mahmudovna

Professor, The department "Innovation educational technologies and pedagogy" Samarkand State Institute of Foreign Languages

Rating

51

Publications

15

Citations

76

H-Index

6

Biography

Махмудова Муяссар Махмудовна 1950 йил 10 июнда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида зиёлилар оиласида туғилган. 1963 йилда 8-синфни битириб, Самарқанд хотин-қизлар педагогика билим юртига ўқишга кирган, уни 1967 йилда имтиёзли диплом билан тугатиб, 6-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1968 йилда Самарқанд давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетига ўқишга кириб, уни 1972 йилда имтиёзли диплом билан тугатган. 1972-1980 йилларда Самарқанд шаҳридаги 18-ўрта мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1980-1987 йиллар А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят кутубхонасида методист лавозимида ишлаган. 1987-1997 йиллар Жиззах давлат педагогика институтининг “Педагогика ва психология” кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида фаолият кўрсатган. 1994 йилда “Кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларида ижтимоий фаолликни тарбиялаш” мавзусида номзодлик, 2007 йилда “Халқ педагогикаси асосида талаба-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизими” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1997 йилдан Самарқанд давлат чет тиллар институтида доцент лавозимида иш бошлаган. 1999-2002 йиллар “Мактабгача педагогика ва психология” кафедраси мудири, 2001-2002 йилларда Мактабгача педагогика ва психология факультети декани лавозимида ишлаган. 2002-2008 йилларда Самарқанд давлат чет тиллар институти илмий ишлар ва ахборот технологиялари бўйича проректор лавозимида ишлаган. 2008-2012 йиллар Педагогика ва психология кафедрасига раҳбарлик қилган. М.Махмудова 2 та дарслик, 1 та монография, 5 та ўқув қўлланма, 3 та методик қўлланма, 4 та рисола, 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир. М.Махмудова 2-синф “Ўқиш китоби” ва “Дидактика” дарсликларининг муаллифларидан бири. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқаришда фаол иштирок этмоқда. Соғлом авлодни камол топтириш йўлида монография, ўқув, илмий ва услубий қўлланмалар яратган. 2002 йил “Фан” нашриётида “Халқ педагогикаси асосида талаба-ёшларни оилага тайёрлаш” номли ўқув қўлланмаси чоп этилган. Ушбу ўқув қўлланмада халқ оғзаки ижодида оила ҳақидаги фикрлар ранг-баранглиги, уларнинг ижтимоий иқтисодий, маънавий-ахлоқий, маънавиймаърифий хусусиятлари, оила жипслиги ва тотувлиги, оилада тарбия анъаналари атрофлича назарий-илмий жиҳатдан ўрганилган. Шунингдек, ёшларни оилага тайёрлашда халқ педагогикасининг ўрни, роли ва аҳамияти, оила мустаҳкамлиги учун зарурий-тарбиявий омил ва воситалар таҳлил асосида тадқиқ қилинган. Бу ўқув қўлланмани яратишда муаллифга юртбошимизнинг оилага бағишланган фармонлари, ҳукумат қарорлари, Олий Мажлис Қонунлари, миллий истиқлол ғояси ва шу кабилар методик асос бўлиб хизмат қилган. Қолаверса, унда ёшларни оилавий ҳаёт ва турмушга тайёрлашда халқ педагогикасидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш масалалари кенг ёритилган. М.Махмудова ҳозирги вақтда САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ “Педагогика ва психология” кафедрасида профессор лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Work experience

Professor, The department "Innovation educational technologies and pedagogy" Samarkand State Institute of Foreign Languages

From 1996-09-02 to Present

Education

Information about education is not available