Юсупов Валижон Рустамович 1986 йил 2 апрелда Бухоро вилояти Жондор туманида зиёлилар оиласида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий 2004-2008 йилларда Тошкент Давлат Техника Университети “Геология ва кончилик иши” факультетини бакалавриат босқичини, 2008-2010 йилларда магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади. В.Р.Юсупов 2018 йил «Электромагнит майдонларнинг табиий ва техноген жараёнлар билан боғлиқ вариациялари» мавзусида 04.00.06 - Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари) ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари докторлик (PhD) даражасини ҳимоя килган.
From 2010-01-09 to 2024-01-09