Abdulakhat Djalilov

Direktor at Tashkent Scientific Research Institute of Chemical Technology

Rating

24

Publications

31

Citations

51

H-Index

4

Biography

А.Т. Джалилов 1942 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Д.И.Менделеев номли Москва кимё-технология институтининг "Органик ва элементорганик юқори молекуляр бирикмалар" кафедрасини имтиёзли диплом билан тамомлагач, шу институтнинг аспирантурасига тавсия килинди ва аспирантурани 1968 йилда номзодлик диссертациясини химоя килиш билан якунлади. У 1968 йилдан бошлаб ҳозирги даврга қадар Тошкент кимё-технология институтида ишлайди. А.Т. Джалилов 1975 йилда докторлик диссертациясини ёқлади. Профессор А.Т. Джалилов юқори молекулали бирикмалар ва органик кимё соҳасида ҳамда кимёвий фаол полимерларнинг назарияси ва амалиётига катта ҳисса қўшган таниқли олимдир. Проф. А.Т. Джалилов тарафидан реакцион актив олигомерлар ва полимерлар олиш учун асос бўлган органик тўйинмаган бирикмалар синтез қилиш соҳасида муваффақиятли ишлаётган илмий мактаб яратилди. У томонидан, мономерлар, қотиргичлар, стабилизаторлар, коррозияга қарши ингибиторлар, антипиренлар олиш ва бошқа юқори молекулали органик бирикмалар синтез қилиш бўйича қатор услубиятлар ишлаб чиқилди. А.Т. Джалилов илмий ишлари, илмий изланишларининг фундаментал йуналишларини уларнинг юқори амалий долзарблиги билан характерлидир. У ишлаб чиққан, ўз-ўзидан полимерланишнинг аввал маълум бўлмаган механизми янги юқори самарали органик олигомер стабилизаторларини яратилишига олиб келди. А.Т. Джалилов шогирдлари билан биргаликда айрим винил мономерларини тўртламчи органик мономер тузлари иштирокида альтернант сополимерланишини тадқиқ қилишда принципиал янги натижаларга эришди. А.Т. Джалилов ўз изланишларида юқори кинетик ва сорбцион хоссалари билан ажралиб турадиган ион алмашувчи материалларни синтез килиш, уларни хоссаларини яхшилаш ва ўрганишга катта ахамият берган. У томонидан ион алмашувчи смолаларни олишнинг бир қатор услублари, шу жумладан ўз-ўзидан полимерланиш услуби таклиф килинган. Проф. А.Т. Джалиловнинг илмий изланишлари натижалари кўп сонли илмий рисолаларда баён қилинган. У 700 дан ортиқ илмий ишлар, шу жумладан 200 дан ортиқ ихтироларнинг муаллифидир. А.Т. Джалиловнинг раҳбарлигида шогирдларининг 10 нафари докторлик 65 нафари номзодлик диссертацияларини ҳимоя килдилар. Проф А.Т. Джалилов Республикамизда фан, олий таълим ва экологиянинг яхшиланишига катта хисса қўшаяпди. У 1988-1991 йилларда Республикамизда энг йирик :Олий ўкув юрти бўлган Тошкент Политехника Институтининг ректори вазифасида ишлади. У 1990-1995 йилларда Ўзбекистон халк депутати этиб сайланди ва Республика Олий Кенгашининг Фан ва экология кумитаси раиси вазифасида ишлаб, шу даврнинг ичида "OAK" нинг Кимё технологияси буйича эксперт кенгаши раиси вазифасини бажарди. А.Т. Джалилов 1995-1998 йилларда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги Фавкулодда ва Мухтор элчиси лавозимида хизмат килди. У 1998-2002 йилларда Ўзбекистонни Туркиядаги элчиси ва бир пайтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги элчиси лавозимларида ишлади. 2003-2010 йилларда проф. А.Т. Джалилов Тошкент кимё-технология институтининг “Юқори молекулали бирикмалар ва пластмассалар технологияси” кафедраси мудири лавозимида ишлади. Проф. А.Т. Джалилов 2010 йилдан то ҳозирги кунгача ДУК Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаб келмокда.

Work experience

Direktor at Tashkent Scientific Research Institute of Chemical Technology

From 2010-10-20 to Present

Education

Information about education is not available