Khasan Beknazarov

Leading Researcher of Department of Technology at Tashkent Scientific Research Institute of Chemical Technology

Rating

42

Publications

7

Citations

35

H-Index

4

Biography

АВТОБИОГРАФИЯ Бекназаров Ҳасан Сойибназарович 1994-1999 йилларда Сурхондарё вилояти, Бандихон туман, Ш.Рашидов номли 12-ўрта мактаб кимё ва биология ўқитувчиси лавозимида ишлаган. 2003 йил ТерДУ ни кимё йўналиши бўйича бакалавриат босқичини имтиёзли диплом асосида тамомлаган. 2003-2005 йиллар Ўзбекистон Миллий университети магистранти бўлган. 2005-2008 йилларда Тошкент кимё-технология институти “Юқори молекулали бирикмалар ва пластмассалар технологияси” кафедраси аспиранти, 2008 йил 28 ноябрида Ҳ.С. Бекназаров «Госсипол асосида олигомер антиоксидантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг хоссаларини ўрганиш» мавзуида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва кимё фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлган. 2008-2009 йилларда Тошкент кимё-технология институти “Юқори молекулали бирикмалар ва пластмассалар технологияси” кафедрасида ассистент (ўқитувчи) лавозимида ишлаган. 2009 йилдан 2011 йил сентябригача Тошкент вилоят давлат педогогика институти “Кимё” кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келган. Шу давр ичида Бекназаров Ҳасан Сойибназарович факультет илмий ишлар бўйича декан муовини (2009-2010 йиллар), «Кимё» кафедрасида доцент вазифасини бажарувчи (2010 йил, 30 декабр) лавозимларида ишлаб келди. 2011 йил 2 сентябрдан 2013 йил 31 декабригача «Кимё» кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2014 йил 1 январидан Тошкент кимё-технология институтига катта илмий ходим-изланувчи лавозимида ишлаб докторлик илмий ишини бажарган. 2016 йил 1 декабрида докторлик диссертациясини Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 14.07.2016.т.08.01 рақамли илмий кенгашда “Янги олигомер антиоксидант ва коррозия ингибиторларини маҳаллий хом ашёлардан олиш технологияси” мавзуида 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва техника фанлари доктори илмий даражасини олган. 2017 йил 1 январидан Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти етакчи илмий ходими лавозимида ишлаб келади. Бундан ташқари ҳозирги кунда Тошкент кимё-технология институти “Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси” факультети “Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” кафедраси талабаларига дарс ўтиш жараёнида янги инновацион технология усулларига асосланиб маъруза, амалий ва лаборатория ишларини олиб боради. Ҳ.С. Бекназаров томонидан ОТМ талабалари учун “Кимёдан масалалар ечиш” ҳамда “Полимерлар кимёсидан лаборатория машғулотлари учун услубий тавсиянома” номли қўлланмаларини босмадан чиқарилган. Ҳ.С. Бекназаровнинг бу самарали ишлари факультетда таълим олаётган талабалар учун ижобий таъсирини ўтказмоқда. У институт, факультет ташкилий, жамоа ва маънавий-маърифий ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Ҳасан Сойибназарович томонидан республика ва хорижий илмий журналларда ҳамда конференцияларда 87 дан ортиқ илмий, илмий-услубий мақолалар эълон қилинган, шу билан бирга республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган анжуманларда маърузалар қилади. Бекназаров Ҳасан Сойибназарович Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институтида 2014-2016 йилларда А 12-002 «Маҳаллий хом ашёлар асосида полиэтилентерефталатни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш» номли амалий лойиҳага раҳбарлик қилган. Айни кунда ПЗ-201709268 «Теплицалар учун эксплуатацион даври бир йилдан уч йилгача бўлган полиэтилен пленкалар ишлаб чиқариш учун қўшимчалар (стабилизаторлар) ишлаб чиқиш» (2018-2020 йй.) номли амалий лойиҳага раҳбарлик қилиб келмоқда. Ҳ.С. Бекназаров оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Work experience

Leading Researcher of Department of Technology at Tashkent Scientific Research Institute of Chemical Technology

From 2014-01-02 to Present

Doctor of science, professor

Education

master of Chemistry of macromolecular compounds at National University of Uzbekistan

From 2003-09-01 to 2005-06-01

master