Назиров Бахтиёр Сафарович 1985 йил 1-октябрда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғулган. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. Ўзбекистон Миллий университетини Тарих факултетини 2004-2008 йил бакалавр, 2009-2011 йил магистратура босқичини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йилда ЎзДЖТУ қошидаги 3-сон Учтепа академик лицейида тарих фани ўқитувчиси лавозимида бошлаган. 2011-2018 йилларда ТерДУ қошидаги 3-сон Денов академик лицейида тарих фани ўқитувчиси, 2018-2019 йилларда Термиз давлат университети Денов филиали мактабгача таълим ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси, 2019-2020 йилларда Термиз давлат университети Денов филиали мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси, 2020 йилдан бошлаб Денов тадбиркорлик ва педагогика институти Тарих ва фалсафа кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда. Назиров Бахтиёр 2022 йилда Ўзбекистон тарихи – 07.00.01 ихтисослиги бўйича “Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спорт тарихи (ХХ аср – ХХI аср бошларида Сурхон воҳаси мисолида)” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Ҳозирги кунга қадар 35 дан ортиқ илмий мақола ва тезеслари, 3 та рисола, 1 та монографияси чоп этилган.
From 2020-09-03 to Present
From 2009-09-02 to 2011-06-30
From 2004-09-02 to 2008-06-30