1975 йилда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида C.Раҳимов жамоа хўжалигининг «Қорасувёқа» маҳалласида ишчи оиласида туғилган. Оиласида отаси-онаси ва олтитта фарзанд бўлиб, шулар ичида Дилдора Бахтиёровна иккинчи тўнғич фарзанддир. 1982-1992 йиллар давомида Абдулла Қодирий номидаги 32-ўрта мактабнинг 11-синфини кумуш медаль билан тамомлаган. Сулайманова Дилдора Бахтиёровна 1992-1997 йилларда, Тошкент вилоят давлат педагогика институти (кундузги) бўлимини талабаси бўлган. 1997 йилда шу институтни муваффақиятли тамомлаган. Олий маълумотли, Математика-информатика қўшимча иқтисодий билим ва тадбиркорлик асослари ўқитувчиси. Ўз меҳнат фаолиятини 1997-1999 йй: Тошкент вилояти Ангрен Давлат Техника коллежи ўқитувчиси сифатида бошлаган. Ўзининг меҳнатсеварлиги билан ажралиб туради 1999-2011 йиллар давомида Тошкент вилоят давлат педагогика институти «Информатика ва ахборот технологияси» кафедраси ўқитувчиси 2011.й -2015 й октябрь ойигача Навоий давлат кончилик институти. Олмалиқ кон- металлургия факультети, «Электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари» кафедраси ассистенти.,2015 й 19.10 дан 2017 й 31.09 гача Навоий давлат кончилик институти. Олмалиқ кон- металлургия факультети, «Электр техникаси, электр механикаси ва электртехнологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ўз мехнат фаолиятини олиб борган. 2017 йилнинг 2 сентябридан танлов асосида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали Математик ва табиий-илмий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2017 йил -2021 йил давомида Олмалиқ филиали “Мураббийлар кенгаши” раиси сифатида барча гуруҳ мураббийларига ўзининг маслаҳатларини бериб келган 2018-2021 йиллар давомида Чирчиқ давлат педагогика институти педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD).доцент Махмудова Дилфуза Мелиевна раҳбарлигида Д.Сулайманова "Информатика ва ахборот технологиялари" фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштириш (5-синф мисолида) мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари). илмий тадқиқот ишларини олиб борди. 2022 йилнинг 17 мартида диссертациясини Чирчиқ шаҳри. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03 рақамли илмий кенгашида мувафаққиятли ҳимоя қилди . Ўзбекистон Республикаси ОАКсининг 2022 yil 30 апрель куни № 34511-байённомаси қарори билан 01 № 006880-Педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олди.