1994 йил 24 июль куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритиб келмоқда . 2012 йил Тошкент Иқтисодиёт ва бизнес коллежини, 2017 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини аъло баҳоларга тугатган. 2016 йили “Ўзбекистон Республикаси Президент стипендияси” соҳиби бўлган. 2019 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини магистратура босқичини аъло баҳоларга тугатди. 2015 йил 28 ноябр куни Самбо бўйича Германия давлатининг Берлин шаҳрида ўтказилган “Германиада-2015” номли жахон кубогида 62 кг вазн тоифасида олтин медал соҳиби бўлган. 2018 йил 8 сентябр куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган “IV FIAS PRESIDENTS’ CUP” Халқаро самбо федерацияси Президенти кубогида 68 кг вазн тоифасида олтин медал соҳиби бўлган. Қолаверса, самбо бўйича кўплаб халқаро ва ҳудудий мусобақалар ғолиби ва совриндори бўлган. Самбо ва Қўл жанги спорт турлари бўйича спорт устаси. 2019 йилнинг октябр ойидан 2023 йилнинг апрел ойига қадар ЎзДЖТСУ Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида иш олиб борган. Фаолияти давомида кўплаб илмий семинарлар, илмий-амалий анжуманларни ўтказиш, университет ва республика миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида котиблик фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари имтиҳонларига талабаларни илмий-назарий билимларини ошириш мақсадида тўгараклар, талабалар учун бепул инглиз курсларини ташкил этиш, нуфузли халқаро илмий журналларда мақолаларни чоп этишда талабаларга амалий ёрдам кўрсатиш каби фаолиятларни муваффақиятли олиб борган. 2021 йилнинг 11 август куни “Спорт такомиллашуви босқичидаги самбочиларнинг машғулот восита ва юкламаларини оптималлаштириш” мавзусида ўз диссертатсиясини ҳимоя қилиб педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори PhD илмий даражасига эга бўлган. 2022 йилнинг январ ойидан декабр ойига қадар 13.00.04 - Жисмоний тарбия ва спорт машғулоти назарияси ва услубияти йўналишида университет ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01 рақамли илмий даражалар берувчи илмий кенгашни илмий семинарининг котиби сифатида фаолият олиб борган. 2023 йил 31 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг 332/1-сон баённомасига асосан Доцент илмий унвони берилган. № 012964. 2023 йилнинг январ ойида педагогика фанлари доктори (Doctor of Science) илмий диссертатсияни ҳимоя қилиш мақсадида ЎзДЖТСУ докторантурасига қабул қилинган. 2024 йилнинг январь ойидан ички ўриндошлик асосида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01 рақамли Илмий кенгаш илмий котиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 2023/2024-ўқув йили учун таъсис этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловига илмий раҳбарликда спорт фаолияти (самбо йўналиши) 4-босқич талабаси Нуруллаев Сарбон Зафар ўғли “Пахлавон Махмуд” номли давлат стипендияси соҳиби бўлган. Ш.Газиев илмий фаолияти давомида 1 та дарслик, 1 та монография, 1 та ўқув-қўлланма ва 1 та монография муаллифи бўлган. Шу билан бирга бугунги кунга қадар 30 дан зиёд илмий мақолалари нуфузли илмий журналларда чоп эттирилган (улардан 20 дан ортиқ илмий мақолалар яккамуаллифликда). 2023 йил 12 апрел куни “IELTS” (халқаро инглиз тили тест тизими) имтиҳонини топшириб 6.0 балл (B2) даражасини қўлга киритган. Ҳозирги вақтда “Юқори малакали самбочиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари” мавзусида педагогика фанлари доктори DSc илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертатсияси 100 % тугалланган. Қолаверса, докторантуранинг барча талаблари, жумладан, 10 та илмий мақолалар ОАК рўйхатига кирувчи нуфузли журналларда (3 таси халқаро ОАК рўйхатида), 6 та тезис халқаро илмий-амалий анжуманларда чоп этилган. Шу билан бирга 1 та монография ва илмий-тадқиқот ишлари натижасида тегишли равишда расмийлаштирилган далолатномалари мавжуд.
From 2024-10-17 to Present