Humanities and Social Sciences | Article | Published 2008
Цивилизация инсоният тафаккурий тараққиётининг маҳсулидир. XXI аср инсон цивилизацияси учун кўп жиҳатдан катта ўзгаришлар, туб янгиланиш ва тараққиёт томон бурилиш даври бўлди. Ҳозирги замон цивилизациясининг ўзига хос Энг муҳим хусусияти — жамиятни ў ахборотлаштириш жараёнида фан ва техника ютуқлари инсон турмуш тарзининг барча жабҳаларига, шу жумладан, таълим соҳасининг барча босқичларига хам жадаллик ила кириб бораётганлиги билан ажралиб туради.