Humanities and Social Sciences | Article | Published 2021
Юнон фалсафаси тарихчилари ўзларининг предметларини тадқиқ этар эканлар улар “айнан нимани тадқиқ этадилар?” деган саволга жавобда баъзида юзага келувчи икки маъноли вазиятга тушиб қоладилар. Бир томондан, улар, шубхасиз, ўша давр матнлари билан иш кўрадилар, шунингдек, қадим юнон фалсафасини ўзини тадқиқ этадилар, аммо шуни таъкидлаш керакки, зарурий тартибда, мафкуравий ёки идеологик қопланган, кўпинча ўзига ҳисоб бермай юнон фалсафасининг ўз мазмунини моҳиятан оғдирадиган талқинларига (ёки уларни яратишади) мурожаат қилишади. Методологик қурилмалар бу вазиятда етарлича содда.