Humanities and Social Sciences | Article | Published 2020
Мақолада Ямвлих таълимотида эркинлик масалалари таҳлил қилинади. Фалсафа тарихчиларининг фикрича, илгари на юнонча «elenureia» сўзи, на лотинча «libertas» сўзлари ўзига хос фалсафий аҳамият касб этмас эди. Қадимги юнон ва римликлар тафаккурида эркинлик ғояси тушунчаси на тематик, на терминологик тарзда акс этмаган [1, 1064]. Қадимги юнон алломаларининг асосий қизиқишлари ўша даврларда зарурият, тақдир ёки ҳодисалар каби тушунчалар юзасидан мулоҳаза қилишга қаратилган эди. Замонавий мустақил Ўзбекистон Республикаси учун хос бўлган ижтимоий-сиёсий иқтисодий ва маънавий-маданий ўзгаришлар жамиятимизнинг фалсафий маънавий мўлжалларини тубдан ўзгартириб юборди, бу эса, ижтимоий таълимнинг бутун тизимини қайта мулоҳазадан ўтказишга жиддий таъсир кўрсатди. Шу боис, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев минг йилликлар давомида тўпланган маънавий аҳлоқий қадриятларни тиклаш зарурлигини мантиқан кўрсатиб ўтди, ҳамда ўтмишдаги маданиятни қайта тиклаш миллий ўзликни англашни барпо этиш юксак мақсади қўйилди [2, 9].