Cognitive and Language Sciences | Article | Published 2021
Бизга маълумки, мумтоз адабиётида илк ёзма адабиёт намуналари профетологик хусусиятга эга бўлиб, умумий ном остида ― анбиёлар тарихи деб юритилади. Ўзбек адабиётшунослигида анбиёлар тарихини бирбутун тизимга бирлаштириш, набийлар генезисини ягона занжирга боғлаб ўрганишга бағишланган тадқиқот кам учрайди. Қуръони Карим нозил бўлгандан то бугунги кунгача жуда кўплаб Қуръоний қиссалар асосида пайғамбарлар тарихи ҳақида асарлар ёзилган. Илк асарлар араб тилида бўлса, сўнгра форс тилида ҳам бундай қиссалар пайдо бўла бошлади. Туркий тилда ёзилган, пайғамбарлар қиссаларига асосланган энг маҳшур асар Рабғузийнинг "Қиссаси Рабғузий"идир.
No reference added