Collection | Published 2020
«Мультимедиа» фақат рақамли ахборот билан эмас (дастлабки оддий компьютерларда шундай бўлган), балки ҳар хил турдаги ахборотлар билан ишлаш имкониятининг мавжудлигини билдиради. Мультимедиали компьютерлар товушни (мусиқа, нутқ ва б.), шунингдек видеоахборотни (видеороликлар, анимацион фильмлар ва б.) ҳосил қилади. Видеоэффектлар, алмашинувчи компьютер слайдлари, мультфильмлар, видеоклиплар, тасвирлар ва матнларнинг сижиши, ранг ва тасвир масштабининг ўзгариши, унинг жимирлаши ва аста-секинлик билан йўқолиши ва б.ни кўрсатиш билан ифодаланиши мумкин