Dataset | Published 2020
Ушбу мақолада квант механикасига оид виртуал лаборатория ишлари ва уларни амалиётга жорий қилиш методикаси ёритилган. Талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси ўқув жараёнлари (индивидуал ишлаш, тажриба жиҳозларини йиғиш, натижаларни таққослаш) учун дидактик элементлар (кўргазмалилик, конструкторлик, функционаллик) туркумини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. Лаборатория машғулотлари ташкилий ва амалий жараёнларининг ўқув-методик таъминоти ўқув материаллари тузилмасига симулятор дастурларнинг ахборот узатиш имкониятини (тушунчали, визуал-образли ҳамда ҳаракатли) даражалаш асосида такомиллаштирилган