Collection | Published 2021
Ахборот технологияларини ривожланиши ва татбиқ қилиниши эвазига кундалик ҳаётимизда жуда кўплаб қулайликлар пайдо бўлмоқда. Рақамли технологиялар ривожланиши ортидан инсон, унга керакли хизматдан тезроқ фойдаланиши, интернет орқали ўзига керакли маҳсулотларни арзон сотиб олиш билан кўплаб пул маблағлари ва вақтини тежайди. Рақамлаштириш бу ҳаётнинг турли соҳаларига, жумладан иқтисодиёт, таълимнинг барча босқичлари, маданият, тиббиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа жараёнларга рақамли технологияларни жорий қилишдир. Рақамли иқтисодиёт эса рақамли технологияларга асосланган электрон бизнес ва электрон тижорат билан чамбарчас боғлиқ иқтисодий фаолият ҳамда шу фаолият натижасида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган рақамли товарлар ва хизматлар йиғиндиси.