Collection | Published 2019-04-19
Маълумотлар базаси бошқариш тизимларида ҳамда лойиҳалаштириш ва эксплуатация системасида маълумотларни қайта ишлаб чиқишда маълумотлар базасининг бутунлигини таъминлаш доимо асосий масалалардан бўлиб келади. Компьютер тармоқларидаги маълумотлар бутунлигини бузилиши нафақат операторни ахборот киритишдаги хатоси, балки иш тизимини бузилиши ҳам бўлиши мумкин. Иш тизимидаги ишни рад этилиши баъзи операциялар бажарилиб, баъзилари бажарилишини улгурмаганлиги ҳолатидан келиб чиқади. Бутунликни бузилиши маълумотларни киргазишда ёки тўғирлаб киритишда реляцион операцияларни (проекциялашда, улашда) бажаришда ҳосил бўлиши мумкин.