Economics and Management Engineering | Article | Published 2020
Ушбу мақолада Ўзбекистонда даромадларни солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш сабаблари, амалдаги муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари баён қилинган. Хусусан, илмий адабиётларни шарҳлаш асосида даромадларни солиққа тортишнинг концептуал асослари тадқиқ этилган, мамлакатда ушбу солиқ механизмининг сўнгги йиллардаги ҳолати ва ислоҳотлардан кейинги муаммоли жиҳатлари очиб берилган ҳамда такомиллаштиришнинг стратегик йўналишлари кўрсатилган.