Law and Political Sciences | Collection | Published 2020-01-01
Тўпламда 2020 йил 4 март куни Узбекистон Республикаси ИИВ Академиясида «Ички ишлар органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш механизми: бугунги ҳолати ва истиқболлари» мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси материаллари ўрин олган. Унда ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлаш механизмини тартибга солиш соҳасида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, ушбу фаолиятни такомиллаштиришга оид фикр-мулоҳазалар ёритилган. Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, магистрантлари, тингловчи ва курсантлари ҳамда амалиёт ходимлари фойдаланишлари мумкин.