Book | Published 2021
Янги Ўзбекистонда халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданий меросини тиклаш ҳамда уни дунё жамоатчилигига етказиш борасида кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда. Бу ўринда юртимизнинг бошқа тарихий-этнографик минтақалари қатори Жиззах воҳасини ҳам ўзига хос ўрни бўлиб, ҳудуднинг қулай географик жойлашуви ғоят хилма-хил маданиятлар ва анъаналарнинг уйғунлашган ҳолда шаклланишига сабаб бўлган. Ушбу монографияда Жиззах воҳасида инсоният тарихининг энг қадимги даврларидан бошлаб шаклланган, кишиларнинг маънавий эҳтиёжлари нуқтаи-назаридан вужудга келган муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларнинг тарихи, таснифи,транформацияси, улар билан боғлиқ урф-одат ва маросимларнинг воҳага хос жиҳатлари, шунингдек, зиёрат туризмни ривожлантириш истиқболлари тарихий адабиётлар ва дала-этнографик тадқиқотларга асосланган ҳолда ёритиб берилган.