Book | Published 2021
Бугунги кунда Ватанимизнинг қадимий тарихи ва бой маданий меросини тиклаш ҳамда уни дунё жамоатчилигига етказиш борасида кўплаб амалий ишлар бажарилмоқда. Бу ўринда юртимизнинг бошқа тарихий-этнографик минтақалари қатори Жиззах воҳаси ҳам ўзига хос мавқейга эга бўлиб, ушбу монографияда воҳа аҳолисининг урф-одатлари, маросимлари, миллий-ҳудудий анъаналари ҳамда халқона қарашларида қадимги диний эътиқодлар ва тасаввурларнинг акс этиши, уларнинг воҳага хос жиҳатлари тарихий-илмий адабиётлар ва дала-этнографик тадқиқотларга асосланган ҳолда ёритиб берилган.