Medical and Health Sciences | Article | Published 2020-05-15
Ўсмир ва балоғат ёшида бўлган (14-22 ёшда бўлганларда) аҳоли гуруҳларида (ЎБёАГ) артериал гипотониянинг у ёки бу замонга мос эволюциясига хос клиник кўринишларини тавсифи махсус эпидемиологик текширувларда кам ўрганилган. Шу билан бирга, мазкур касалликни ўсмирлар орасида ўзгариб ва кескинлашиб бораётганлиги ҳақидаги маълумотлар охирги йиллардаги манбаларда тобора кенг эътиборга олинган. ЎБёАГнинг замонавий клиник тавсифларини ўрганиш ва баҳолашдан иборат бўлди. Материал ва усуллар: 1465 та 14-22 ёшли ахоли эпидемиологик текширувга жалб қилиниб таҳлил қилинди. Сўровнома – анкетани тўлғазиш давомида субъектив ва физик текширувлар бажарилди. ЎБёАГ ташхиси учун қўшимча текширувлар қўлланилди. Эпидемиологик текширувимизда ушбу ЎБёАГ учун “хос” клиник кўринишлар аксарият “нохос” ифодаланиш билан кам частоталарда тарқалиб учраши ила эътиборни тортди. Артериал гипотонияни бундай клиник тавсифи симптом – синдромларни қуйидагича фоизлар билан қайд этилишида тасдиқланди: вазовагаль синкопни – 4,8 фоиз даражадан ошмай тарқалганлигини, ортостатик синкопни – 2,2 фоиз, синокаротидли синкопни – 1,8 фоиз, гиповолемик синкопни – 3,7 фоиз, кардиоаритмик синкопни – 2,6 фоиз, гипервентиляцион синкопни – 1,5 фоиз ва постпрандиал синкопни – 5,9 фоиз даражада. Сўзсиз, ушбу илмий – эпидемиологик мушохадаларни ташхисий аҳамиятини инкор этиб бўлмайди ва иккинчидан, уларни проспектив хамда катта хажмли (рандомизацияланган) эпидемиологик тадқиқотларда ўрганишни давом этдилишини хам мақсадга мувофиқ деб тавсия этамиз.
No reference added