Medical and Health Sciences | Article | Published 2020-05-05

КОЛЛАПТОИДЛИ ВА АРИТМИК ХАМДА ЎНГ ҚОРИНЧАЛИ МИОКАРД ИНФАРКТИНИ “ЭПИДЕМИОЛОГИК – КЛИНИК КЎЗГУЛАНИШ”ЛАРИ, МУХОФАЗАЛАНИШ УФҚЛАРИ.

Publisher: Андижон Давлат Тиббиёт Институти
Collection: Профилактик Тиббиётда Юқори Инновацион Технологияларни Қўллаш.
Keywords: КОЛЛАПТОИДЛИ ВА АРИТМИК ХАМДА ЎНГ ҚОРИНЧАЛИ МИОКАРД ИНФАРКТИ

Abstract

Маълумки, мамлакатимизнинг турли субъектларида ўткир миокард инфаркти билан касалланиш суръатлари ва ўлим даражалари тафовут билан кузатиладилар. Ушбу феноменни иқлимий-жўғрофий, этник ва ижтимоий-иқтисодий ихоҳлари хозиргача тўлиқ мавжуд тадқиқотларда, ёритилмаган. Келтирилган статистик маълумотлардаги кўрсаткичлар эпидемиологик текширувларда аниқланган натижалардан фарқланадилар. Миокард инфарктини даволаш жараёнини арзонга тушмаслигини ва унинг бугунги тиббий-ижтимоий хавфини кўз олдига келтирилса, келиб чиққан ушбу касалликка боғлиқ вазият - мувофиқ акс этдирилишни талаб этади. Бунинг учун эса эпидемиологик текширувларга эътиборни янада кучайтириш керак бўлади. ЎҚМИ 20-80 ёшли ахоли популяциясида 1,9 фоиз частота билан аниқланди, эркакларда ва аёлларда бир хил тарқалиш (2,0 фоиз ва 1,8 фоизлардан мувофиқ холда; р˃0,05) частоталарида кузатилди. Ёш ораликларида ахолида баҳоланганда маълум бўлдики, миокард инфарктини кам учрайдиган мазкур клиник варианти хам ёш ўтиши билан икки баробардан зиёдга етиб ортиб боради (р˂0,01). 50 ёшгача бўлган беморларда, бизнинг кузатувимизда бўлган мижозларда, қайд этилмади (0,0 фоиз). 60 ёшгача беморларда – 1,2 фоиз, 70 ёшгача гуруҳдагиларда – 2,7 фоиз ва 80 ёшгача бўлганларда эса – 4,9 фоиз кўрсаткичлар билан тасдиқланди. Ўйлаймиз-ки, аниқланган “эпидемиологик-клиник кўзгуланиш” миокард инфарктининг кам учрайдиган шаклларига, хусусан, КМИ, АМИ ва ЎҚМИларга эътиборни кучайтиради, табақалаштирилган самарали профилактика уфқларини кўрсатади.

No reference added

Loading...
0

Views

0

Reads

0

Comments

0

Reviews

0

Liked

0

Shared

0

Bibliography

0

Citations

Like and share on

Cite this publication

Copy text below and use in your article