Medical and Health Sciences | Article | Published 2020-05-15
Ўткир миокард инфарктидан (ЎМИ) аксарият ўлим содир бўлади. Бундай мижозларда кўпинча асоратланган (АсМИ) ва ноанъанавий кўринишли миокард инфаркти (НотМИ) кузатилади. Асосий сабаби – кеч қолиб ташхис қўйиш ва айниқса, ушбу хасталикнинг орфотурларини учраб туриши хисобланади. Шунинг учун айнан мана шу йўналишда илмий-амалий фаолиятларни кучайтириш долзарб масала ва манфаатли йўналишдир. Андижон популяциясида асоратланган ва ноанъанавий миокард инфарктининг эпидемиологияси хамда олдини олишнинг худудий хусусиятларини ўрганишдан иборат бўлди. Текширилган худудий популяциянинг, 20-80 ёшда бўлган ахолининг, 4,9 фоизида НотМИ аниқланади. Бундай турли ЎМИ эркакларда қиёсан ортиқ бўлади (5,2 фоиз); аёлларда бўлса, учраш суръати тахлилларимиз бўйича 4,3 фоиздан ошмайди (р˃0,05). Асоратланган ЎМИ (кардиоген шок ва юрак тампанадаси хисобга олинган) хам 2,7 фоиздан ошмасдан қайд этилади (эркакларда – 5,2 фоиз ва аёлларда 2,4 фоиз; р˂0,05). Эркакларда АсМИ икки баробардан ошиб аёлларга нисбатан кўп кузатилади; ўйлаймиз-ки, буни жонлаштириш бўлимидан беморларни келгуси реабилитация – даволаш босқичларига йўналтириш муддатларини белгилашда хисобга олиш керак бўлади. НотМИ ёш ортиши билан деярли 20 баробарга етиб кўп келиб чиқади (р˂0,0001). Бундай кечиш 40 ёшдан ошганларга асосан хос, унгача учрамайди (0,0 фоиз). Энг кўп частотаси 80 ёшдан ошганларда (21,4 фоиз), 70-79да – 11,5 фоиз бўлса, 60-69да -5,4 фоиз, 50-59да -1,2 фоиз ва 40-49да – 2,7 фоиз, бўлиб нисбатан кам кузатилади. АсМИ асосан кексаларда кузатилади ва қуйидаги кўрсаткичлар билан қайд этилади: 60-69 ёшлиларда – 2,7 фоиз, 70-79да – 4,9 фоиз ва ≥80 ёшда – 35,7 фоиз. “Ўнғай”, “Тиббий фойдали” ва “Ижтимоий кам талофатли” профилактика хамда даволаш дастурларида қайд этилган “ўзгачароқ” МИ ифодаланишлари эътиборга олинса ёки “йўл харитаси” ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ бўлади.
No reference added