Medical and Health Sciences | Article | Published 2019-06-06
Скрининг маълумотлари гиёҳвандликнинг гендерлик ва ижтимоий “илдизлари”ни водий шароитида алохида хусусиятлари борлигини хам тасдиқлади. Энг асосийси – гиёҳвандлик текширув минтақасида фақат эркаклар учун хос иллат эканлиги маълум бўлди: аёлларда унинг учраши 1,0 фоизни ва эркакларда бўлса 99,0 фоизни ташкил этди (р<0,0001). Гиёҳвандлик “саводсизлик” ва “саводлилик” билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий “илдиз”ли касаллик эканлиги хам махсус таҳлилларимизда тасдиқланди. «Гиёҳвандликка чалиниш холати» саводсиз ахолида (яъни маълумотсиз ахолида) 16,7 фоиз қайд қилинади ва 20-24 ёшда (9,0фоиз), 25-30 ёшда ( 4,2 фоиз), 30-34 ёшда (1,0 фоиз) ва 35-39 ёшда (4,9 фоиз) бу омил кузатилади (ёшга боғлиқ бўлиб тафовутланиши – 4,1 фоиз; р<0,05). Аксинча “саводлилик” гиёҳвандликка нисбатан саноген омил сифатида тасдиқланади. “Гиёҳвандликка чалинган” олий маълумотли ахоли частотаси 4,6 фоизни ташкил этади. Маълумотлилик даражалари кесимида таҳлил қилинса кузатилдики, энг юқори даражада “гиёҳвандликка чалиниш холати ўрта маълумотлиликлардан қайд этилади. Жумладан ушбу “гиёҳвандликка чалиниш холати” 45 ёшдан ошган популяцияда 33,3 фоизни ташкил этса ва бошқа ёш гуруҳларида хам шундай “юксаклик” кўрсатикичи сақланиб қолиб муъаян ёш гуруҳларида тафовутланиб қуйидагича учраш билан қайд қилинади: 40-44 ёшлиларда – 87,5 фоиз, 35-39 да – 76,5 фоиз, 30-34 да – 79,6 фоиз, 25-30 да – 83,7 фоиз, 20-24 да – 79,5 фоиз ва ўсмир ёшидаги ахолида – 75,0 фоиз (ёшга боғлиқ холда тафовутланиш даражаси – 54,2 фоиз; р<0,01). Булардан кўринади-ки, бирламчи профилактикани гиёҳвандларда режалаштириш ва амалга оширишда ахолини саводхонлик даражасини хисобга олиш ўта муҳим “мўлжалли” фаолият хисобланади.
No reference added