Medical and Health Sciences | Article | Published 2022-06-11
Инфекцион кератитнинг турли метеошароитлар таъсирида ривожланиши ва клиник кечишининг фаслий хамда ойлик хусусиятларини аниқлашдан иборат бўлди.10 йиллик клинико-метеорологик кузатувга 464 та беморлар жалб қилинди. Комплекс клиник ва махсус офтальмологик текширувлардан фойдаланилди. Деряпа ва Данишевский усуллари қўлланилиб биоиқлимий – метеорологик шароитлар, уларни инфекцион кератитга боғланишлилик даражалари бахоланди. Натижалар ва хулосалар: инфекцион кератит йил давомида метеоомилларни (қуёш ёғдуси – ҚЁ, барометрик босим 8 – ББ, хаво нисбий намлиги – ХНН ва хаво харорати – ХХ) ўзгариб туриши туфайли “Кучайиш” ва “Камайиш” частоталари билан кузатилади. Зеро, метеоомиллар патогенлиги яққол намоён бўлаётганлиги қуйидагича тасдиқланади. ҚЁнинг ўзгаришларида инфекцион кератитни “Кучайиши” ва “камайиш” частоталари – 28,1 фоиз ва 3,5 фоиздан (р<0,001), ББда – 51,8 фоиз ва 1,5 фоиздан (р<0,001), ХННда – 34,4 фоиз ва 24,6 фоиздан (р<0,05) ва ХХда – 18,6 фоиз ва 1,7 фоиздан (р<0,0001). Биз ушбу натижаларни 10 йил ўтиб қандай ўзгарганлигини кузатдик ва бу даврда инфекцион кератитни “Кучайиш” ва “Камайиш” частоталари ўзгача қайд этилди: ҚЁ таъсири туфайли – 10,7 фоиз ва 21,1 фоиздан (р<0,05), ББда – 47,7 фоиз ва 3,8 фоиздан (р<0,001), ХННда – 37,5 фоиз ва 21,1 фоиздан (р<0,05) ва ХХда – 47,1 фоиз ва 5,9 фоиздан (р<0,001).
No reference added