Medical and Health Sciences | Article | Published 2022-06-19

МУГУЗ ПАРДА ЯРАСИНИ ХРОНОБИОЛОГИК ВА КЛИМАТОБИОРИТМОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.

Publisher: Андижон Давлат Тиббиёт Институти
Collection: PROFILAKTIK TIBBIYOTDA YUQORI INNOVATSION TEXNOLOGIYALARNI QO‘LLASH
Keywords: мугуз

Abstract

МПЯ йилнинг 4 фаслида 40,0 фоизгача етиб тафовутланиб ёки салкам 11 баробарга кўпайиб, термик режим тебраниб туришига боғлиқ холда, аниқланади. Масалан, қиш фаслида – 43,5 фоиз ва кузда хам шунга (43,5 фоиз) етиб ўсиш билан қайд этилади (ч++=+0,92, р<0,001). Лекин бахор ва ёз маълум даражада саноген омил бўлиб унга нисбатан кузатилади. Бу ойларда МПЯнинг тарқалиш даражаси кескин, хаво хароратига боғлиқ бўлиб, камаяди: тарқалиш частотаси мувофиқ бўлиб – 8,7 фоиз ва 4,3 фоиздан ошмасдан қайд этилади (р<0,05). Проспектив клиникометеорологик мониторингда яна тасдиқландики МПЯ частотасини ортиш ва симптомларини авжланиб ифодаланишлари йилнинг барча мавсумларида энг кўп атмосфера босими амплитудасининг 1-6 мб ва 7-14 мбга етиб тебраниб туришларида, ҳаво хароратининг +70Сдан то+200С гача етиб тебраниб туришларида ва қуёш ёғдусининг 9,2 – 10,4 соатдан то 13,1 – 14,3 соатгача тенг бўлиб ўзгариб туришларида кузатилади. Демак, таҳлиллар шаҳодатлик беради-ки, иқлимий-метеорологик шароитлар билан МПЯни келиб чиқиши ва авжланиб кечиши ўртасида узвий-тўғри чизиқли корреляцион боғланишлик бор. Даволаш ва профилактик тадбирларни ташкил этишда ушбуларни эътиборга олинса мақсадга мувофиқ бўлади. Йилнинг турли ойлари кесимида хам метеобосим билан МЯП “оловланиши” ўртасидаги боғланишлик сақланиб қолишлиги олинган натижаларда эътиборимизни тортди. Хуллас, МПЯ тарқалиш даражаси энг юқори ойлар бўлиб ноябрь (21,7 фоиз), февраль (17,4 фоиз), декабрь (17,4 фоиз) ва сентябрь (13,0 фоиз) хисобланади. Икки баробардан ошиқроққа етиб МПЯни камайиши октябрь (8,7 фоиз), январь (8,7 фоиз) ва март (8,7 фоиз) ойларига тўғри келади (р<0,01). Апрел, май, июнь ва июль ойларида касаллик умуман қайд этилмаслиги (0,0%) хам диққатни алохида жалб қилади. Касалликни “қайтадан пайдо бўлиш муддати” августга тўғри келади: оз частота билан бошланиб (4,3 фоиз) кейинги ойлар сари кўпайгандан – кўпайиб боришда давом этади (ч++=0,96; р<0,001).

No reference added

Loading...
0

Views

0

Reads

0

Comments

0

Reviews

0

Liked

0

Shared

0

Bibliography

0

Citations

Like and share on

Cite this publication

Copy text below and use in your article