Transport and Vehicle Engineering | Article | Published 2019-02-15
Ҳозирги кунда бутун дунѐ темир йўл тармоғида энергия самарадорлигини ошириш, атроф муҳитга муҳофазаси ва темир йўл транспорти хавфсизлиги каби масалаларга тобора кўп эьтибор қаратилмоқда. Ушбу мақолада Mercedes-Benz Unimog русумли локомобилни қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини “Туқимачи” станцияси мисолида ҳисоблаш ишлари олиб борилган. Станцияда ишлаѐтган манѐвр локомотивини локомобилга алмаштиришдан бир йилда 88 851 561 сўм фойда олиш мумкинлиги аниқланган. Ҳозирда қўлланилаѐтган манѐвр локомотивининг таннарҳини инобтга олмаганда локомобилнинг ўзини оқлаш муддати 6,6 йил ѐки 6 йил 7 ойни ташкил қилиши кўрсатилган