Medical and Health Sciences | Article | Published 2022-08-17
Мақолада Фарғона водийси шароитида очиқ уруғли ўсимликларда яшовчи сўрувчи ҳашаротлар экологик-фаунистик жиҳатдан таҳлил этилган. Очиқ уруғли дарахт ва буталарда шираларнинг 7 тури ва қалқондорларнинг 2 тури учраши қайд этилган. Улардан Cinara pinicola Каlt., қалқондорлардан Carulaspis visci (Schrank, 1781) ва Carulaspis minima (Targioni–Tozzetti, 1868) турлари Фарғона водийси шароитида илк марта қайд этилган. Сўрувчи ҳашаротларнинг озуқа ўсимликларига боғланиш даражасига кўра бир поғонали озуқа спектрига эга бўлган турлар (Cinara picea, Eulachnus alticola, E.tauricus, Carulaspis minima, C.visci), икки поғонали озуқа спектрига эга бўлган турлар (Cinara tujafilina) экологик қаторига ажратилган. Cinara tujafilina, Eulachnus alticola, E.tauricus ширалари миқдор зичликларидаги мавсумий ўзгаришлар Фишернинг “Z” усули бўйича таҳлил этилиб, ишончлилик даражалари аниқланган. Ширалар ва қалқондорларнинг барча турлари биологияси ва экологик хусусиятлари бўйича ўрганишлар асосида қалқондорларнинг энтомофагларига доир махсус тадқиқотлар олиб борилган ва дастлабки натижалар олинган.