Environmental and Ecological Engineering | Collection | Published 2022
Бугунги глобаллашув асрида ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб вазифаси инновацион, ижтимоий йўналтирилган ривожланиш модели доирасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун ҳудудларнинг салоҳиятини сафарбар қилишдир. Ҳудудлар давлатнинг асосий ривожланиш тамойилларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги 60-сонли "2022-2026- йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" ги фармони ҳудудларда иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқларини ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигининг ўсишини, мавжуд экологик вазиятни оптималлаштириш ва аҳоли саломатлигига эътибор берилганлиги билан айниқса аҳамиятли ҳисобланади. Ушбу мақолада Навоий вилояти ва ундаги маъмурий бирликлар кесимида экологик ҳолат таҳлил қилинган ва уларни яхшилашга оид таклиф ва тавсиялар берилган.
No reference added