Environmental and Ecological Engineering | Article | Published 2022

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИГА ЭКОЛОГИЯНИНГ ТАЪСИРИ

Collection: O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI XABARLARI
Keywords: “Яшил иқтисодиёт’’, аҳоли саломатлиги, ўлим кўрсаткичи, урбоекологик вазият, нейроскопик ривожланиш, экологик мониторинг

Abstract

Фан ва технологиянинг ривожланиши инсон эҳтиёжини нақадар чексизлигини яна бир бор исботламоқда. Аҳолининг йирик шаҳарларда тўпланиши бир томондан урбанизация жараёнини тезлаштириб давлатнинг ривожланиш даражасига таьсир кўрсатса, иккинчи томондан атроф-муҳит ҳолати, шаҳарлар экологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қадимдан аҳоли ўзи учун қулай бўлган шароитни яратишга интилган, шундай жараён ҳозир ҳам давом этмоқда, айниқса, бунинг салбий оқибатлари шаҳарларда яшаётган аҳоли саломатлигида яққол сезилиб қоляпти. Ушбу муаммони ҳал этиш урбоэкологиянинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шаҳарлар экологик ҳолатини, айниқса, саноат ихтисослашуви юқори бўлган ҳудудларда геоэкологик мониторинг олиб боришнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш, экологик танг ҳудудларда аҳоли саломатлигини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бугунги кунда долзарб аҳамият касб етмоқда. Шу мақсадда ушбу мақолада саноатлашган Навоий вилояти ва ундаги урбоэкологик вазият, унга таьсир этувчи омиллар ҳақида атрофлича фикр юритилган.

No reference added

Loading...
0

Views

0

Reads

0

Comments

0

Reviews

0

Liked

0

Shared

0

Bibliography

0

Citations

Like and share on

Cite this publication

Copy text below and use in your article