Environmental and Ecological Engineering | Article | Published 2023
Саноат корхоналарида технологик сувлар ишлаб чиқариш мобайнида маҳсулот ва жиҳозлар билан контактда бўлади, натижада органик, ноорганик қўшимчалар ва баъзан оғир металл ионлари билан турли даражада ифлосланади. Уларни реагент усулида тозалаш анча самарали, лекин бунда кўп миқдорда мураккаб таркибли қайта ишлаб бўлмайдиган шламлар ҳосил бўлади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади баъзи оғир металлар, хусусан, хром (VI) ионлари билан ифлосланган саноат оқова сувларини электрокимёвий усулларда тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат. Адабиётлардан маълумки, электролиз усулида тозалаш жараёнида хромнинг ток бўйича унумдорлиги 18 % дан ошмайди, жараён турли кўп атомли спиртлар иштирокида олиб борилганда ток бўйича унумдорликни 25,1 % гача кўтаришга эришилган. Тажриба натижаларига асосан Cr6+ ионларининг қайтарилиш жараёни муҳит рН=4-5 оралиғида энг мақбул натижа берган. Муаллифларнинг фикрига кўра, кислотали шароитда хромат ионларининг комплекс ҳосил бўлиши тезлашади ва Cr6+ ионларининг қайтарилиш жараёни унинг комплекс бирикмаларида самаралироқ кетади