Agricultural and Biosystems Engineering | Article | Published 2021
Республикамизда сўнгги йилларда цитрус экинларининг майдонлари кенгайтириб борилмоқда. Шу сабабли, ушбу экинлар касалликларини чуқур ўрганиш, уларни аниқлаш ва ўз вақтида қарши самарали кураш чораларини қўллаш лозим бўлади. Мақолада цитрус экинларида энг катта зарар келтирадиган фитофтороз касаллигини келиб чиқиш тарихи, чет давлатларда ҳосилга келтирадиган зарари, касаллик белгилари, ривожланиши, тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари тўғрисида маълумотлар келтирилган.